Ўзбекистон янгиликлари

Хушхабар: Сирдарё вилоятидаги “Зиё” жоме масжидининг янги биноси очилмоқда

Бугун, 2 декабрь куни Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманидаги “Зиё” жоме масжидининг янги бунёд этилган биноси фойдаланишга топширилади.

Очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов, Диний идора иш бошқарувчиси Рустамжон Жамилов, Масжидлар бўлими бошлиғи Муҳаммадназар Қаюмовлар иштирок этади.

Шунингдек, вилоят бош имом-хатиби Ҳабибуллоҳ Зокиров, вилоятдаги имом-хатиблар ва мутасадди ташкилот вакиллари қатнашади.

Тадбирнинг батафсил тафсилотларини сайтимизда кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

1921 марта ўқилди

Янгиликлар

Top