Ўзбекистон янгиликлари

Масжид намозхонларга, қалблар эса маърифатга тўлган учрашув

Давлатимиз раҳбари бугун барчамизни халқ қалбига қулоқ солишга, инсонларнинг дард-ташвишларини астойдил тинглашга, муаммоларини ҳал қилишда амалий ёрдам беришга даъват этаётгани, қучоқ очиб халқ ичига бориш, унинг армонларини ушалтириш, орзуларини рўёбга чиқаришдек улуғ мақсадларга қаратилгани билан янада аҳамиятлидир.

Инчунун, юртимизда бўлаётган ўзгаришлар мазмун-моҳияти ҳақида хабардор қилиш билан бир қаторда уларнинг дарду ташвишларига кўмаклашиш, фикр-мулоҳазаларини тинглаш ва диний соҳага тегишли таклифларини жойида ўрганиб, бартараф этиш бугунги кунимиздаги долзарб вазифалардан бирига айланди.

Бугун айнан шу масъулиятли ва шарафли вазифани адо этиш мақсадида Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманидаги "Хўжа Самандар" жоме масжидига ташриф буюрди ва пешин намозини адо этиб бўлгач, намозхонларга мавъиза қилиб берди.

Мухлислар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар. Сўнгра мустақил юртимизда олиб борилаётган улкан ўзгаришлар янада равнақ топиши, эл-юрт тинчлиги ва мамлакат ободлиги, ҳаётимиз янада фаровон бўлишини тилаб дуои хайрлар қилдилар.

Фотолавҳаларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Mehrob.uz Матбуот хизмати

1007 марта ўқилди

Янгиликлар

Top