Ўзбекистон янгиликлари

Модуль таълим тизими кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўрилмоқда

Тошкент ислом институти Модуль таълим тизими абитуриентлари учун тест синовлари, эртага, 11 август, чоршанба куни тонги соат 5:30да бошланади.

Олий Маъҳадда имтиҳонни ўтказиш учун қабул ҳайъати аъзолари томонидан тайёргарлик кўрилмоқда.

Пандемия сабабли имтиҳон ўтказиладиган майдон дезинфекция қилинди.

Абитуриентлар, modul.muslim.uz сайтидаги "Ariza holatini tekshirish" қисмига кириб "Imtihon ruxsatnomasini yuklab olish" тугмаси орқали рухсатномани олишлари керак ва шу рухсатнома ҳамда паспорт орқали имтиҳонга кирадилар.

Эслатиб ўтамиз, Модул таълим тизими учун modul.muslim.uz сайти орқали 192 нафар абитуриент ариза топширди.

Модуль таълимида камида 5 йил мобайнида масжидларда ишлаб келаётган ўрта махсус диний маълумотли имом-хатиблар ўқий оладилар.

"Имом-хатиб" талабалар Модуль тизимида тўлов-контракт асосида, масжиддаги иш фаолиятидан бўшамаган ҳолда 3 йил таҳсил оладилар.

 t.me/oliymahad - диний маърифий канал!

1069 марта ўқилди

Янгиликлар

Top