Шароф Рашидов туманидаги “Жиззахлик” масжидига (https://goo.gl/maps/K8fk9ykqCqK9b6uD8) Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳим домла Иномов жума намозини жамоат билан адо этиш, намозхонларга маърифий суҳбат қилиб бериш учун ташриф буюрдилар. Ташриф давомида Ислом динининг моҳияти, мусулмонларнинг хулқ-атвори қандай бўлиши кераклиги, мусулмонларни зиёрат қилишнинг ажру савоби, бугунги кунда жамиятда учраётган муаммолар ҳақида таъсирли маъруза қилиб бердилар. Маърифий суҳбат жуда таъсирли ҳамда қизғин савол жавобларга бой бўлди. Марузадан сўнг мустақил юртимизда олиб борилаётган улкан ўзгаришларнинг янада равнақ топиши, эл-юрт тинчлиги ва мамлакат ободлиги, ҳаётимиз янада фаровон бўлишини тилаб дуои хайрлар қилдилар.






Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
1. Рўза тутиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
2. Оилага кенгчилик қилиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар.
Даврон НУРМУҲАММАД