Хабарингиз бор, бугун, 27 сентябрь куни юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Жиззах вилоятига ташрифи бошланди.
Айни пайтда уламолар ҳудуддаги масжидларда намозхонларга маърифий суҳбат қилиб бермоқда. Улар интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали узатилмоқда.
Қуйидаги манзиллар орқали таниқли уламоларнинг гўзал мавъизасини тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин:
Ховос туманидаги “Ховос” масжидида Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби
Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов:
Оқолтин туманидаги “Ҳазрати Али” масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходими
Аброр домла Мухтор Алий:
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар:
“Ўзингни номаълумлик ерига кўм!” Одамлар эътибори алдамчидир, бу ширин ёлғон, ширин заҳар каби ҳалок қилмасин, умрингни ёқиб кулини кўкка совурмасин.
Вафот қилганингда "Жасад қани?", "Мурда қаерда?" дейишади. Исмингни айтишмайди…
Жаноза намозингни ўқимоқчи бўлишганда "Тобутни ҳозирланглар", дейишади. Исмингни айтишмайди…
Дафн қилишаётганда "Маййитни олиб келинглар", дейишади. Исмингни айтишмайди…
Шундай экан, қавминг, мансабинг, наслу насабинг сени алдаб қўймасин.