Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Декабр, 2025   |   17 Жумадул сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:11
Қуёш
07:36
Пешин
12:20
Аср
15:13
Шом
16:58
Хуфтон
18:16
Bismillah
08 Декабр, 2025, 17 Жумадул сони, 1447

Анонс: Уламоларнинг бугунги Сирдарё вилояти масжидларига ташриф режаси

28.09.2021   1122   3 min.
Анонс: Уламоларнинг бугунги Сирдарё вилояти масжидларига ташриф режаси

Бугун, 28 сентябрь куни Тошкент шаҳридан Сирдарё вилоятига ташриф буюрган юртимизнинг таниқли уламолари сафарнинг иккинчи кунида қуйидаги масжидларга бориши кўзда тутилган: 

 

Янгиер шаҳридаги “Муҳаммад Бобур” масжидига (пешинга), Ховос туманидаги 
“Абу Ҳурайра” масжидига (асрга) Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков; 

Ховос туманидаги “Аҳмадхўжа” масжидига (пешинга) ва “Умар ибн Хаттоб”   масжидига (асрга) Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов;  

Сайхунобод туманидаги “Абдуолим ота” масжидига (пешинга) Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов; 

Янгиер шаҳридаги “Абдуқаҳҳор ҳожи” масжидига (пешинга), Ховос туманидаги “Абу Ҳанифа” масжидига (асрга) Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходими Аброр домла Мухтор Алий;

Ховос туманидаги “Ғойибота” масжидига (пешинга) ва Ширин шаҳридаги “Нурли йўл” жомесига (асрга) Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов; 

Гулистон шаҳридаги “Гулистон” масжидига (пешинга) ва Боёвут туманидаги “Абдухолиқ Ғиждувоний” масжидига (асрга) Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов;  

Гулистон туманидаги “Исохонтўра” масжидига (пешинга) ва тумандаги “Ҳазрати Умар” жомесига (асрга) Тошкент шаҳар Олмазор тумани бош имом-хатиби Абдуллоҳ домла Юлдашев;

Гулистон туманидаги “Исломобод” масжидига (пешинга) ва тумандаги “Кўнчи” масжидига (асрга) Тошкент шаҳар “Убай ибн Каъб” масжиди имом-хатиби Абдуҳаким қори Матқулов;  

Гулистон туманидаги “Усмон ота” масжидига (пешинга) Тошкент шаҳридаги “Хўжа Аламбардор” масжиди имом-хатиби Раҳимберди домла Раҳмонов;

Мирзаобод туманидаги “Зомин” масжидига (пешинга) ва Ховос туманидаги “Ҳазрат” масжидига (асрга) Тошкент шаҳар “Ҳазрати имом” масжиди имом-хатиби Ҳабибуллоҳ домла Абдураззақов;

Ховос туманидаги “Хизробод” масжидига (пешинга) ва тумандаги “Ҳуснобод” масжидига (асрга) Тошкент шаҳар “Ал-Худайбия” масжиди имом-хатиби Муродулла домла Хуназаров;  

Гулистон туманидаги “Ҳожиобод” масжидига (пешинга) ва тумандаги “Халқобод” масжидига (асрга) Тошкент шаҳар “Омина” масжиди имом-хатиби Юсуфхон домла Муҳиддинов;  

Мирзаобод туманидаги “Маҳдуми Аъзам” масжидига (пешинга) ва тумандаги “Ойдин” масжидига (асрга) Тошкент шаҳар “Тўра бува” масжиди имом-хатиби Шавкат домла Ҳамдамов;

Мирзаобод туманидаги “Маданият” масжидига (пешинга) ва тумандаги “Абу Дардо” масжидига (асрга) Тошкент шаҳар “Оқилон” масжиди имом-хатиби Собиржон домла Рустамов;

Мирзаобод туманидаги “Занги ота”  масжидига (пешинга) ва тумандаги “Мулла Ботир” масжидига (асрга) Тошкент шаҳар “Яккасарой” масжиди имом-хатиби Салоҳиддин домла Ташанов; 

Қолаверса, ушбу мулоқот ва тадбирларда диний соҳа раҳбарлари ва мутасадди вакиллар ҳам иштирок этиши режа қилинган.

Аллоҳ таоло уламоларимиз сафарини хайрли ва манфаатли қилсин!

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

 

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Унутилаётган суннатлар: Ёмғир ёққанда дуо қилиш

01.01.2021   8080   2 min.
Унутилаётган суннатлар: Ёмғир ёққанда дуо қилиш

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир ёға бошлаганда қуйидаги дуони ўқир эдилар: "Аллоҳумма, инний асалука хойроҳаа ва хойро маа фииҳаа ва хойро маа урсилат биҳ ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фииҳаа ва шарри маа урсилат биҳ".

"Аллоҳим, Сендан бунинг (шамолнинг) яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг (ёмғирнинг) яхшисини сўрайман. Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонидан паноҳ сўрайман".

Ёмғир раҳмат ёки бало бўлиб келиши мумкин бўлгани сабабли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шамол бошланса, (ёмғир яқинлашиб келаётганининг аломати бўлгани учун) кайфиятлари ўзгариб, безовта бўла бошлардилар. "Нега хавотирга тушдингиз?" деб сўрашса, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Умматимга жазо келмадимикин деб қўрқаман", дея жавоб берардилар.

Анас розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан турганимизда ёмғирда қолдик. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига ёмғир тегиши учун кийимларини шимардилар. Биз: "Ё Аллоҳнинг Расули, нега бундоқ қилдингиз?" дедик. У зот: "Чунки у (ёмғир) ҳозиргина Роббимнинг ҳузуридан (даргоҳидан) келди", дедилар» (Имом Муслим ривояти).

Бу иш йилнинг биринчи ёмғири ёғишни бошлаганда қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди", дедилар.

Қаранг, бу жуда ҳам осон, аммо савоби улкан, гуноҳларни кетказувчи, жаннатга етказувчи бўлган амалдир. Лекин дангасалигимиз, бепарволигимиз оқибатида бунга эътибор бермаймиз, амал қилмаймиз. Кўпчилигимиз ҳатто билмаймиз ҳам. Аввал билмасак, энди билиб олдик. Энди билганимизга амал қилайлик ва бошқаларга ҳам етказайлик.

Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ёйилишига хизмат қилиш у зотга бўлган муҳаббат ва эҳтиромнинг юксак намунаси ҳисобланади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини аниқлик билан етказганларнинг ҳаққига: “Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра етказган одамни Аллоҳ неъматлантирсин”, деб дуо қилганлар (Имом Термизий ривояти).

Келинг, биз ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ ёмғирни дуолар билан қарши олайлик.

Аллоҳ таоло барчамизга ҳар бир ишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишимизга тавфиқ ато этсин, омийн!

Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад

Даврон НУРМУҲАММАД

Мақолалар