Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламоларининг Сирдарё вилоятига ташрифи давомида вилоятдаги ижтимоий кўмакка муҳтож, ночор, ногиронлиги бор бўлган ва боқувчисини йўқотган 40 оиланинг ҳар бирига 2 500 000 сўмдан нақд пул, озиқ-овқат маҳсулотлари ва диний-маърифий китоблар хайрия қилинди.