Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Март, 2026   |   5 Шаввол, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:59
Қуёш
06:19
Пешин
12:34
Аср
16:51
Шом
18:44
Хуфтон
19:57
Bismillah
25 Март, 2026, 5 Шаввол, 1447

“Қўшқўрғон” масжиди янги биноси пойдеворига ғишт қўйилди

12.10.2021   1226   2 min.
“Қўшқўрғон” масжиди янги биноси пойдеворига ғишт қўйилди

Бугун, 12 октябь куни бир гуруҳ уламолар Тошкент шаҳри Сергели туманидаги “Қўшқўрғон” жоме масжидининг янги биноси қурилишини кўздан кечириб, унинг қурилишига табаррукона ғишт қўйиб беришди.

Маросимда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар домла Қаюмов, ЎМИ Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов ва бошқалар қатнашди.

Маълумот учун, масжид илк бор 1914 йилда қурилган. Мустабит тузими даврида масжид фаолияти тўхтаб қолган. У 1989 йилга келиб қайта очилган.

2021 йил март ойида жоме янги биносини қайта қуриш ишлари бошланди. Хонақоси 5 минг кишига мўлжаллаб барпо этилмоқда. Эскисига 600 киши сиғар эди. Ҳозирда масжид хонақоси пойдевори қўйилиб, ғишт териш ишлари жадал олиб борилмоқда. Минорасининг баландлиги 35 метр бўлиши режа қилинмоқда.

Шунингдек, 50 сотохни ўз ичига олган мажмуада аёллар намозхонаси, маъмурият хонаси, қаровулхона ва бошқа хизмат бинолари ўрин олган.

Айни пайтда янги таҳоратхонанинг биноси битказилиб, том қисмини ёпиш ишлари кетмоқда. Масжид янги биноси қурилишини 2022 йилда битказиш режа қилинган.

Тадбир сўнгида ҳомийлар, уста-қурувчилар ва бу хайрли ишга ҳисса қўшаётган барча азизларнинг ҳақига хайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

“Ҳаж – 2026” мавсуми элликбошилари учун ўқув машғулотлари бошланди

25.03.2026   77   1 min.
“Ҳаж – 2026” мавсуми элликбошилари учун ўқув машғулотлари бошланди

Шу йил 24 март куни Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларидан саралаб олинган гуруҳ раҳбарлари учун махсус ўқув семинари бўлиб ўтди. Ушбу тадбир “Ҳаж – 2026” мавсумини юқори савияда, намунали ва тартибли ташкил этиш, зиёратчиларимизга муносиб шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилди. 
 

Ўқув машғулотларини Наманган вилояти бош имом-хатиби Абдуллоҳ домла Самадов, Дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиғи Бобомурод Рустамов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш маркази директори Мақсуд Каримов олиб боришди. 


Йиғилиш давомида нотиқлар гуруҳ раҳбарларига яқинлашиб келаётган ҳаж мавсумининг ташкилий ишлари, унга доир энг муҳим вазифалар ва масъулиятли жиҳатлари алоҳида тушунтириб ўтилди. Хусусан, зиёратчиларга Исломнинг бешинчи рукни бўлган ҳаж ибодатига пухта тайёргарлик кўриш, ҳаж амалларини адо этишнинг тартиб-қоидалари ва муборак қадамжоларни зиёрат қилиш одоблари хусусида сўз юритилди. 


Шунингдек, соҳа мутасаддилари гуруҳ раҳбарларига ҳаж сафарига доир амалдаги қонунчилик ва бошқа меъёрий ҳужжатларни ҳам пухта билиш, зиёратчилар билан ишлашда доимо хушмуомала бўлиш, ўзаро ёрдам муҳитини шакллантириш муҳимлигига урғу қаратишди.  


Семинар якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди. Шунингдек, келгусида Фатво маркази уламолари билан ҳаж ибодатига оид шаръий масалалар бўйича дарс машғулотлари олиб бориш режа қилинди.  
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

“Ҳаж – 2026” мавсуми элликбошилари учун ўқув машғулотлари бошланди “Ҳаж – 2026” мавсуми элликбошилари учун ўқув машғулотлари бошланди “Ҳаж – 2026” мавсуми элликбошилари учун ўқув машғулотлари бошланди “Ҳаж – 2026” мавсуми элликбошилари учун ўқув машғулотлари бошланди “Ҳаж – 2026” мавсуми элликбошилари учун ўқув машғулотлари бошланди
Ўзбекистон янгиликлари