Ҳозиргина хабар берганимиздек юртимизнинг таниқли уламолари пойтахтимиз масжидларига ташриф буюришиб, жоме масжидларда намоз ўқиш учун жамланган жамоатга мавлид ойи фазилати, юртимизда динимизнинг соф маърифатини танитиш, диний-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар ва ушбу ислоҳотларнинг самаралари, шукроналик, тинчликнинг қадрига етиш ва бошқа бир қанча мавзуларда мавъизалар қилиб беришмоқда. Таниқли уламолар аср намозидан сўнг жумладан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси биринчи ўринбосари Хомиджон домла Ишматбеков – “Шайх Зайниддин”, Яхё домла Абдурахмонов “Қўйлиқ ота”, Исоқжон домла Бегматов “Ислом ота”, Абдулхаким қорака Комилжон ўғли “Новза” масжидларида намозхонларга илмий асосдаги суҳбатлар қилиб бердилар.
Маърузалар савол-жавобларга уланиб кетди. Ташрифлар давом этмоқда бизни кузатиб боринг.







Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати
"Ўзбекистон – 2030" стратегиясининг такомиллаштирилган лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани маълум қилинган эди.
Аҳолининг фаол иштироки билан бу Стратегия халқчил стратегияга айланмоқда.
Салкам бир ой давомида 3 минг 200 дан зиёд фикр-мулоҳазалар келиб тушди. Жумладан, нотариал хизматларни онлайн тарзда кўрсатиш улушини амалдаги 5 фоиздан 30 фоизга етказиш тўғрисидаги таклиф Стратегия лойиҳасига киритилди.
Жамоатчилик муҳокамаси эртага, 28 январь куни якунланади. Таклиф билдиришга улгуриб қолинг!