Татаристон муфтийси Шайх Камил ҳазрат Самигуллин муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратларига табрик йўллади. Унда жумладан шундай дейилади:
– Менинг Сизни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси лавозимига сайланганингиз билан самимий табрикларимни қабул қилгайсиз.
Сизга ушбу масъул лавозимда Аллоҳ таоло Ислом ва барча ўзбек уммати манфаатига хизмат қилиш ишларидаги барча самимий ният ва эзгу ишларингизни муваффақиятли рўёбга чиқариш имконини берсин, сизга тўғри қарорларни кўрсатсин, ўз атрофингизда ҳамфикр инсонларнинг содиқ жамоасини тўплаш имконини ато этсин, мустаҳкам соғлиқ, сабр-тоқат ва узоқ йиллик самарали касбий йўлни бахшида этсин.
Аллоҳ таоло Сиз ва Сизнинг яқинларингизни эзгу ният ва ишларингиз учун ўз раҳматини дариғ тутмасин.
Шайх Камил ҳазрат Самигуллин,
Татаристон муфтийси
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
حدثنا عيسى بن أحمد العسقلاني أنا النضر نا هشام عن حماد عن أبي وائل عن ابن مسعود أو غيره من أصحاب النبي صلى الله عليه وسلم أنه قال: ”إن الله تعالى إذا أحب عبدا ابتلاه فمن حبه إياه يمسه البلاء كيما يسمع صوته.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ёки Набий соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васалламнинг бошқа саҳобаларидан ривоят қилинади. У зот алайҳиссалом: “Аллоҳ таоло бир бандасини яхши кўрса, уни синовга учратади. Бандасига бўлган муҳаббати туфайли бандасининг овозини эшитиш учун бало етади”, дедилар.
Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси