Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
06 Декабр, 2025   |   15 Жумадул сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:09
Қуёш
07:34
Пешин
12:19
Аср
15:13
Шом
16:58
Хуфтон
18:16
Bismillah
06 Декабр, 2025, 15 Жумадул сони, 1447

Зомин туманида “Қуръони карим ва тажвид” курси очилмоқда!

21.10.2021   934   1 min.
Зомин туманида “Қуръони карим ва тажвид” курси очилмоқда!

Аллоҳга шукрки, Қуръони каримга мухлис халқимизнинг истакларини инобатга олган ҳолда олис ҳудудларда ҳам “Қуръони карим ва тажвид” курслари очилмоқда.
Ҳозирги кунга қадар ўлкамизнинг 20 та ҳудудида мана шундай курслар фаолият олиб бормоқда, битирувчилар сони 21 мингдан ошиб кетди.
Мана шундай улуғ ишларнинг узвий давоми сифатида 2021 йил 22 октябрь, муборак жума куни Жиззах вилоятининг Зомин туманида янги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси иш бошламоқда.
Очилиш маросимида файзли суҳбатлар ва гўзал қироатлар бўлади. Мўмин-мусулмонларимизни мана шундай чиройли тадбирга лутфан таклиф этамиз.
Ушбу очилиш жараёни сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали онлайн эфирга узатилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Киши яхши кўргани билан бирга бўлади

05.12.2025   1685   1 min.
Киши яхши кўргани билан бирга бўлади

حدثنا ابن المنادي نا وهب نا شعبة عن الأعمش عن أبي وائل عن عبد الله عن النبي صلى الله عليه وسلم أنه قال: المرء مع من أحب.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: “Киши яхши кўргани билан биргадир”, дедилар.

Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси