Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
02 Июл, 2025   |   7 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:10
Қуёш
04:54
Пешин
12:32
Аср
17:42
Шом
20:04
Хуфтон
21:40
Bismillah
02 Июл, 2025, 7 Муҳаррам, 1447

Зомин туманида “Қуръони карим ва тажвид” курси очилмоқда!

21.10.2021   866   1 min.
Зомин туманида “Қуръони карим ва тажвид” курси очилмоқда!

Аллоҳга шукрки, Қуръони каримга мухлис халқимизнинг истакларини инобатга олган ҳолда олис ҳудудларда ҳам “Қуръони карим ва тажвид” курслари очилмоқда.
Ҳозирги кунга қадар ўлкамизнинг 20 та ҳудудида мана шундай курслар фаолият олиб бормоқда, битирувчилар сони 21 мингдан ошиб кетди.
Мана шундай улуғ ишларнинг узвий давоми сифатида 2021 йил 22 октябрь, муборак жума куни Жиззах вилоятининг Зомин туманида янги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси иш бошламоқда.
Очилиш маросимида файзли суҳбатлар ва гўзал қироатлар бўлади. Мўмин-мусулмонларимизни мана шундай чиройли тадбирга лутфан таклиф этамиз.
Ушбу очилиш жараёни сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали онлайн эфирга узатилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Қиблани адаштириб ўқилган намоз

02.07.2025   410   1 min.
Қиблани адаштириб ўқилган намоз

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Савол: Мен бегона жойда меҳмонхонага жойлашдим. Шошилиб, эътиборсизлик билан намозни қиблага тескари тарафга қараб ўқиб қўйибман. Ўқиб бўлганимдан кейин тушундим, шу намозимни ҳукми қандай бўлади?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бу ҳолатда, сиз намозингизни қайтадан ўқишингиз лозим бўлади. Чунки қибла қайси тарафдалигини билмаган одам, шу ерлик қиблани биладиган (мусулмон, ақли расо, ошкор гуноҳлардан тийилган) кишидан сўраб, намоз ўқиши лозим. Агар шу ҳолатда қиблани биладиган киши топилмаса, кечаси одамларнинг эшигини тақиллатиб юрмайди. Балки бор имкониятини ишга солиб, қиблани топишга ҳаракат қилади. Қалби билан бир томонни қибла, деб қасд қилиб намозини ўқийди. Гарчи қиблани тўғри тополмаган бўлса ҳам, унинг намози дуруст бўлади. Валлоҳу аълам.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

Мақолалар