Тошкентда “МДҲ мамлакатлари II Ислом банкчилиги ва молияси форуми” бугун ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон банклари ассоциацияси ахборот хизмати хабар тарқатди.
Форумда йигирмадан ортиқ давлатлардан келган мутахассислар иштирок этмоқда. Тадбир “AlHuda” ислом банкчилиги ва иқтисодиёти маркази ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси ташаббуси билан Ўзбекистон банклари ассоциацияси ва қатор ташкилотлар кўмагида ўтказилмоқда.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад МДҲ мамлакатларидаги иқтисодий бозорни ўрганиш, минтақадаги ислом банкчилиги ва молия соҳасидаги тенденциялар, имкониятлар ва соҳадаги учраётган қийинчиликларни таҳлил этишдан иборатдир.
Форум доирасида 22-23 октябрь кунлари Ўзбекистон банклари ассоциацияси биносида ислом банкчилиги, такафул ва ислом микромолияси мавзуларига бағишланган икки кунлик махсус интенсив семинар тренинг ташкил этилади.
Маълумот учун: “AlHuda” маркази 15 йилдан бери ислом банкчилиги ва молиясини тарғиб этиб келмоқда. Хорижий ташкилотнинг асосий мақсади фоизсиз банк хизматларини кўрсатишдир. Ҳозирда дунёнинг етмишдан ортиқ мамлакатларида айнан ушбу марказда таълим олган битирувчилар иш олиб бормоқда.
azon.uz
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, уларнинг муаммоларига амалий ечимлар берилмоқда.
Жумладан, бугун, 11 март куни Диний идора раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов навбатдаги қабулни ўтказиб, таълим, оилавий масалалар ва моддий ёрдам сўраб келган фуқаролар билан самимий суҳбатлашди.
Мурожаатчиларнинг оилавий муносабатларда келганларига муаммолар ечими бўйича маслаҳатлар, шаръий масалалар ечими юзасидан тавсиялар ва моддий ёрдам сўраганларга белгиланган тартибда кўмак берилди.
Бу эзгу анъана нафақат марказий идорада, балки юртимиздаги барча жоме масжидларда ҳам ҳар чоршанба куни имом-хатиблар томонидан мунтазам давом эттирилмоқда. Зеро, инсонлар оғирини енгил қилиш – асосий мақсадимиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати