Ўзбекистон янгиликлари

Хоразмлик имомлар билан учрашув

Бугун, 2021 йил 3 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакиллиги биносида вилоятнинг шаҳар ва туман бош имом-хатиблари билан учрашув бўлиб ўтди.

Йиғилишни вилоят бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Абдуллаев очиб, имом домлалар олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталди.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг даврий нашрлари – “Ҳидоят” ва “Мўминалар” журналлари ҳамда “Ислом нури” газетасига 2022 йил учун обунани уюшқоқлик билан ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.

Тадбир сўнгида мазкур нашрларга 2021 йил учун обунани энг кўп ташкил этган туманлар ва шаҳарлар бош имом-хатиблари “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уйининг совғалари билан тақдирландилар.

 

ЎМИ матбуот хизмати

1516 марта ўқилди

Янгиликлар

Top