Ўзбекистон янгиликлари

«Бектемир» масжидига илк ғишт қўйилди

Дунё иморатлари ичида файзи, шукуҳи, таровати билан алоҳида ажралиб турадиган ажойиб бир маскан бор – бу масжидлар.

Раббимизга шукрлар бўлсин, сўнгги йилларда юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани сингари Тошкент вилояти масжидлари ҳам тобора обод ва файзли масканларга айланиб боряпти. 

Бугун, 9 ноябрь куни Ўрта Чирчиқ туманидаги “Бектемир” жоме масжидининг илк ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди. 

Тадбирда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, имом-хатиблар, маҳалла фаоллари, нуроний отахонлар иштирок этди. 

Янги жоме ертўласи билан қўшиб ҳисоблаганда уч қаватли бўлади. Битгач, бир вақтнинг ўзида бу жойда 3,2 минг киши бемалол ибодат қилиши мумкин. Шунинг баробарида, кўркам жомега мос тарзда янги, барча қулайликларга эга замонавий таҳоратхона ҳам барпо этилмоқда. Иншоаллоҳ, таҳоратхонада бирданига 30 киши поклана олади.

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

1341 марта ўқилди

Янгиликлар

Top