Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
01 Март, 2026   |   12 Рамазон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:40
Қуёш
06:58
Пешин
12:40
Аср
16:29
Шом
18:17
Хуфтон
19:29
Bismillah
01 Март, 2026, 12 Рамазон, 1447

Таниқли имом-хатибнинг диссертация ҳимояси бўлади!

22.11.2021   1651   1 min.
Таниқли имом-хатибнинг диссертация ҳимояси бўлади!

Бухоро вилояти “Чор Бакр” жоме масжиди имом хатиби Иноятов Азизхўжа Хайруллоевичнинг фалсафа фанлари доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси тўғрисида

Шу йил 30 ноябрь куни соат 14:00 да Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01 рақамли Илмий кенгашнинг мажлисида тадқиқотчи Иноятов Азизхўжа Хайруллоевичнинг “Имом Бухорийнинг “ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ” асаридаги тафсир илмига оид қарашлари” мавзусидаги 24.00.02 – Қуръоншунослик. Ҳадисшунослик ихтисослигидан исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ҳимояси онлайн/оффлайн бўлиб ўтади.

Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Абдулла Қодирий кўчаси, 11-уй, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, А бино, 2-қават, 209 хона.

Тел.: (99871) 244 00 56, Факс: (99871) 244 00 65,
e-mail: info@iiau.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Рўзадорнинг 2 хурсандчилиги

28.02.2026   17440   1 min.
Рўзадорнинг 2 хурсандчилиги

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Рўзадорга икки хурсандчилик бор. Қачон ифтор қилса, хурсанд бўлади. Роббисига йўлиққанида хурсанд бўлади", дедилар (Имом Муслим ривояти).

Уламолар ушбу ҳадиснинг шарҳида бундай дейдилар:

"Биринчи хурсандчилик - фарз ибодатни саломат ҳолда бажаргани, Аллоҳ таоло унга куч-қувват ва тавфиқ бергани, кўплаб савобларга эга бўлгани учун бўлади.

Иккинчи хурсандчилик - охиратда Роббига йўлиққанида тутган рўзаси учун берилган улкан савобларни кўрганида бўлади".