Бугун, 11 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан аллома Муҳаммад ибн Маҳмуд Уструшанийнинг “Жомиъ аҳком ас-сиғор” асарининг ўзбек тилидаги илк нашри ва Тошкент шаҳридаги "Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф" жоме масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажиднинг “Йўл ҳаракати фиқҳи” китоби тақдимоти ўтказилди.
Маросимда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари, тaниқли уламолар, имом-домлалар, мударрислар, профессор-ўқитувчилар, турли соҳа вакиллари ва ОАВ ходимлари қатнашди.
Тақдимот маросимида сўзга чиққан нотиқлар иштирокчиларга “Жомиъ аҳком ас-сиғор” ва “Йўл ҳаракати фиқҳи”китобларининг бугунги кундаги аҳамияти ҳақида кенг маълумот беришди.
Маърифий тадбир тафсилоти ҳақида сайт ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда батафсил маълумот берамиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Буюк мутафаккир ва фақиҳ Бурҳониддин Марғинонийнинг етук шогирди, ҳанафий олим Имом Зарнужий раҳимаҳуллоҳнинг "Таълимул мутаъаллими ториқот таъаллуми" китоби асосида илм олишнинг фойдалари, одоблари, инсон ва жамият тараққиётида илм-фаннинг ўрни ҳақида сўз боради.
Саккиз асрдан бери илм аҳли, талабалар ва зиёлилар орасида кенг фойдаланиб келинаётган мазкур асар ҳақида Аллома Лакнавий раҳимаҳуллоҳ ҳақида "Кўп фойдаларга эга, нафис, манфаатли китоб", дея таъриф берган.
Абдувоҳид домла Аҳмадалиев,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси