Ўзбекистон янгиликлари

ХУШХАБАР: УМРА РЕЙСЛАРИ ҲАР КУНИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ!

Аввал, 2022 йил 22, 25 ва 28 январь кунлари Тошкент шаҳридан Саудия Арабистонидаги Жидда шаҳрига ўзбекистонлик зиёратчиларни умра ибодатларини адо этиш учун рейслар амалга оширилиши ҳақида хабар берилган эди. Аллоҳга шукрки, 22 январь куни 1-рейс парвози Саудия Арабистонига муваффақиятли амалга оширилди.

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов томонидан “Ўзбекистон 24” телеканалига берилган интервьюда умра зиёрати учун 2022 йил 1 февралдан Саудия Арабистонига ҳар куни биттадан рейс, 10 февралдан эса ҳар куни 2 та рейс ва Рамазон ойи давомида ҳар куни 3 тадан рейс амалга оширилиши маълум қилинди.

 Аллоҳ таоло неъматларини бундан-да зиёда этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz #умра2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

1620 марта ўқилди
Мавзулар

Янгиликлар

Top