Ўзбекистон янгиликлари

Муфтий ҳазратлари Тошкент шаҳридa қайта қурилган “Кўкча Оқ-тепа” жоме мaсжиди очилишида иштирок этадилар

✅ Бугун, 24 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ? Тошкент шаҳар Учтепа туманидa жойлашган “Кўкча Оқ-тепа” жоме масжидининг янги биноси очилишида иштирок этадилар.
? Пешин намози жамоат билан адо этилгач, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.

? Аллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсинки, ҳозирги кунга келиб ушбу жоме масжиднинг янги биносини қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланиб, мўмин-мусулмонлар фойдаланиши учун тайёр ҳолатга келтирилди.

? Ушбу жоме масжиднинг бунёд этилишида маблағлари билан иштирок этган ҳомийларга ҳамда ҳашарчиларга Аллоҳ таолонинг баракоти бўлсин.

Ташриф тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar

1091 марта ўқилди

Янгиликлар

Top