Бугун, 19 июнь куни Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Мадина шаҳрида ўз ибодатларини бошлаётган ўзбекистонлик ҳожилар билан мулоқот қилдилар.
Учрашувда муфтий ҳазратлари юртдошларимиздан яратилган шароитлар ҳақида уларнинг фикр-мулоҳазалари билан қизиқдилар.
Зиёратчиларимиз шароитлардан мамнунлигини билдириб, айниқса, меҳмонхонанинг Ҳарами шарифга яқинлиги, беш маҳал намоз ва зиёратларни адо этишга қулайлигини алоҳида эътироф этиб, бу ишларга бош бўлган мутасаддилар ҳақига дуолар қилдилар.
Аллоҳга шукрки, икки йил сабр ила кутилгандан сўнг динимизнинг бешинчи аркони – Ҳаж зиёратини адо этиш учун борган бир гуруҳ ҳамюртларимиз Расул алайҳиссалом шаҳри – Мадинаи мунавварада амалларини имону ихлос, чексиз бахт ва шукроналик ила адо этишмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Эй Абу Ҳурайра, фароиз (мерос) илмини ўрганинглар ва одамларга ўргатинглар. Чунки у илмнинг ярмидир. У энг биринчи унутиладиган илмдир. Умматим орасидан энг биринчи кўтариладиган илм ҳам шудир".
Саиджамол домла МАСАЙИТОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоси.