Ўзбекистон янгиликлари

Навоийлик фаол имом-хатиблар эътироф этилди

Айни кунда юртимизнинг барча гўшаларида Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги кенг нишонланиб, "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида турли тадбирлар, тақдирловлар бўлиб ўтмоқда. Ана шундай хурсандчилик Навоий вилояти ҳокимияти томонидан ташкил этилди.
Унда байрам муносабати билан вилоятда ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш, оилавий ажримлар ва шу каби салбий ҳолатларни олдини олиш ҳамда кўплаб тарғибот ишларида фаол қатнашган, халқ меҳрини қозонган беш нафар имом-хатиблар эътироф этилиб тақдирландилар. Уларга ҳокимлик томонидан ташаккурномалар тақдим этилди.

 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

873 марта ўқилди

Янгиликлар

Top