Ўзбекистон янгиликлари

Муфтий ҳазрат Ҳаж ва умра ишлари вазири ўринбосарини қабул қилдилар

 

 

Шу йил 19 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазири ўринбосари ал-Ҳасан бин Яҳё ал-Ламнахра жаноблари бошчилигидаги делегацияни қабул қилдилар. Учрашувда Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчиси Юсуф бин Солиҳ Утайбий ҳам иштирок этди.  

 

Мулоқотда Саудия Арабистони ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бораётгани, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан шу йил 17-18 август кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда муносабатларни янги босқичга олиб чиққани, жорий йилда дипломатик алоқалар ўрнатилганига 30 йил тўлиши, Ҳаж ва Умра зиёратчиларга хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш, Саудия Арабистони фуқароларини ҳам Ўзбекистонга зиёратларини ташкил этиш яхши самара бериши каби масалалар муҳокама қилинди.

 

Учрашув самимий ва дўстона руҳда ўтди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

1501 марта ўқилди

Янгиликлар

Top