Ўзбекистон янгиликлари

Юртнинг атоқли фарзандларини хотирлаб...

Хабарингиз бор, жорий йил 6 ноябрь куни Жиззахда атоқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтган эди. Тадбир доирасида муҳтарам Президентимиз томонларидан Шароф Рашидов, Ҳамид Олимжон ва Зулфияхонимларнинг хотирасига Жиззах шаҳрида ўрнатилган ёдгорлик мажмуаси ҳамда уларнинг шарафига ташкил этилган музейларнинг тантанали очилиш маросимлари ҳам ўтказилган эди.

10 ноябр, жума куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов Жиззах шаҳрида юртимизнинг атоқли фарзандлари шарафига ўрнатилган ёдгорлик мажмуаси ва музейни бориб кўрдилар.

 

Маълумот учун, Ўзбекистон Президенти 2017 йилнинг 27 мартида “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарорини имзолаган. Унга мувофиқ Жиззахда бу воқеага катта тайёргарлик кўрилиб, Шароф Рашидов номи билан аталувчи майдон ва музейда улкан қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилган.

4534 марта ўқилди

Янгиликлар

Top