Навбатдаги “жума суҳбати” кўрсатувининг меҳмони Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси Отабек домла Мамадиев
Уламоларимиз: Қуръони каримдаги энг умидбахш оят Зумар сурасининг 53-оятидир, деб таърифлаганлар.
Аллоҳ таолони мағфиратли зот эканлиги ва барча нарсаларни У Зотдан сўрашлик лозимлиги, бандаларнинг қилган ибодатлари фақат ўзи учун асқотишлиги ҳақида келган ҳадислар.
Мусулмон инсон Аллоҳ таолонинг раҳматидан умидвор бўлиши билан, у зотга билиб билмай қилган гуноҳларига азобда қолишлигидан қўрқиши даркор, яъни банда хавф ва ражонинг ўртасида бўлиши лозимлиги ҳақида.
Улуғларимиз гуноҳларга мубтало бўлган кишиларни гуноҳлардан тийилишларига ёрдам берувчи насиҳатлари.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Савол: Уйимиздаги уч ойлик қўзичоқнинг оёғи синиб, юролмай қолди. Шуни сўйиб, гўштини есак бўладими? Ёки ейишга яроқсиз ҳисобланадими?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Шариатимизда ҳалол бўлган ҳайвонларни, жонзотларни ейиш учун маълум ёш белгиланмаган. Ҳатто янги туғилган ҳайвоннинг гўштини ҳам ейиш мумкин.
Ватандошимиз, буюк муҳаддис имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳи Бухорий” асарларида Хандақ ғазоти бобида қуйидаги ҳадисни келтирганлар: Жобир розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни очликдан силласи қуриган ҳолатда кўриб, уйига келиб, аёлига бирор нарса пиширишни тайинлайди. Аёли бир улоқчани сўйиб, пиширади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва саҳобалар ундан тановул қиладилар.
Ҳадиси шарифда арабча “Аноқ” сўзи билан келтирилган улоқчани муҳаддис уламолар тўрт ойга тўлган, онасидан ажратилган ва ўтлашга қодир бўлган эчки боласи, деганлар.
Демак, ҳалол ҳайвон гўштини ейишнинг муайян ёши белгиланмаган. Асосийси, сўйишни шариат талабига мувофиқ тарзда бажарилишидир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази