2024 йил 11 февраль куни Файсал бин Бандар бин Aбдулазиз ҳомийлигида Aр-Риёд шаҳрида Қуръони карим, Aлоқа ва ахборот технологиялари вазирлиги ва Макнун уюшмаси ҳамкорлигида ўтказилади. У Қуръони каримга хизмат қилишда замонавий технологиялар ва уларнинг сармоясини муҳокама қиладиган биринчи ихтисослаштирилган илмий форум бўлади.
Бир гуруҳ эксперт, мутахассис ва академиклар иштирокидаги форум Қуръон тиловати, ёдлаш ва қайта кўриб чиқишни осонлаштириш учун замонавий ва ривожланаётган технологиялардан фойдаланишга қаратилган. Унда рақамли Қуръон билан боғлиқ қатор муваффақиятли тажриба ва платформалар ҳам кўриб чиқилади.
Саудиялик академикларнинг элита гуруҳи форумда блокчейн технологиялари, сунъий интеллект, интернет ва кенгайтирилган реаллик каби бир қанча ихтисослаштирилган техник йўналишлар бўйича илмий мақолалар орқали иштирок этади. Форумда муваффақиятли рақамли Қуръон, аниқ платформалар ва уларни моделлаштириш ва фойдаланиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилади.
Шунингдек, форумда иштирок этувчи томонлар ўртасида Қуръон платформаларини ривожлантириш ва соҳадаги истиқболли имкониятларга сармоя киритиш бўйича бир неча қўшма меморандумлар имзоланади.
Маълумот ўрнида ўтган ҳафта мамлакат пойтахти Aр-Риёдда дунёнинг 42 давлатидан 1800 дан ортиқ дастурчи ва сунъий интеллект бўйича мутахассислар иштирокида Қуръон иловалари танлови бўлиб ўтган эди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Бугунги кунда инсонийлик, қадр-қиммат ва маънавият каби олий тушунчаларни жамиятимизда мустаҳкамлашда илму ирфон соҳиблари, хусусан, диний соҳа устозлари ва фахрий имомларнинг тутган ўрни беқиёс. Шу маънода, ҳудудларда улуғ ва фахрий имомлар ҳамда ҳаёт тажрибаси бой устозларни зиёрат қилиш, уларнинг дуо-насиҳатларини эшитиш, ёш авлодга маънавий кўприк вазифасини ўтаётган муҳим амаллардан бирига айланмоқда.
Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев бошчилигида устозлар ва фахрий имомлар билан учрашувлар ташкил этилди. Зиёрат чоғида уларнинг ўтган ҳаёт йўли, дин ва жамият учун қилган хизматлари, оғир шароитлардаги сабр ва матонатлари ҳақида самимий суҳбатлар бўлиб ўтди.
Ҳаётдаги барча неъматлар, тинчлик, эркин ибодат, илм олиш каби имкониятларнинг қадрини англашда ўтмишдаги оғир синов ва қийинчиликларни эслаш, улардан сабоқ чиқариш жуда муҳим. Зиёрат чоғида устозлар ўз ҳаётларидаги шундай даврлар ҳақида сўз юритар эканлар, “Бугунгидек шароит бизга насиб бўлмаган, ёшлар эса неъматлар қадрига етишлари лозим”, деган фикрларини баён этдилар.
Улар ўз насиҳатларида шукроналикни ҳаёт шиори қилиш, инсоннинг ўз аҳволига рози бўлиб, бирор неъмат берилар экан, ундан илм ва амал билан фойдаланиш кераклигини таъкидладилар.
Шунингдек, масжидларда фаолият қилаётган имомлар томонидан амалга оширилаётган ишларни эътироф этарканлар, уларга доимий изланишда, пок ният ва холислик ила хизмат қилиш лозимлиги ҳақида панду насиҳатлар қилишди. Бундай сўзлар ҳар бир ёш имомнинг қалбида масъулият туйғусини кучайтириши, шубҳасиз.
Фарғона вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати