Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Январ, 2026   |   25 Ражаб, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:23
Қуёш
07:47
Пешин
12:37
Аср
15:36
Шом
17:21
Хуфтон
18:39
Bismillah
14 Январ, 2026, 25 Ражаб, 1447

Ёшлар тарбияси тўғрисида

16.04.2024   3193   2 min.
Ёшлар тарбияси тўғрисида

Ислом динида ахлоқий тарбия диний тарбиянинг ажралмас қисми, десак, муболаға қилмаймиз. Зеро, дин яхши деб хисоблаган ва даъват этган нарсалар эзгулик, ёмон деб хисоблаган ва манъ этган нарсалар ёвузликдир. Шунингдек, дин буюрган, ҳаётда ва муомалада касб этишга тарғиб этган ахлоқ ва фазийлатлар Ислом жамиятида қадрият, чиройли хулқ ва маънавий фазилатлар ҳисобланади.
Ахлоқий дунё ўз табиатига кўра динийдир. Ахлоқи ва муомаласи гўзал бўлмаган мусулмоннинг дини ҳам мукаммал ҳисобланмайди.
Қадимдан ахлоқ илми уламолари “Одамдаги ахлоқлар унинг яратилишида қўшиб яратилган бўладими ёки киши ахлоқни кейин ўрганадими?” деган саволга жавоб беришда ихтилоф қилишган.
Улардан баъзилари: «Яхши ва ёмон ахлоқ инсон яратилган чоғида қўшиб яратилади, ахлоқни кейин касб қилиб бўлмайди», деганлар.
Бошқа бир гуруҳ уламолар: «Инсон туғилганда ҳеч қандай фазилат ёки разилатсиз туғилади, унда қандай хислат бўлса, туғилганидан кейин пайдо бўлади», деганлар.
Ахлоқ илми уламолари эса: “Ота-онасида мавжуд бўлган баъзи ахлоқлар хамиртуруши инсонга онасининг қорнидалик пайтидаёқ ўтади. Аллоҳ бандани халқ қилиш чоғида ахлоқ қобилиятини ҳам қўшиб яратади. Инсон ўсиши жараёнида тарбия, муҳит ва одатланиш оқибатида у ёки бу ахлоқни ўзида ривожлантиради ёки йўқотиб юборади”, дейдилар.
Шунинг учун ҳам, Исломда хулқли сайқаллашга алоҳида эътибор берилади. Бу иш ҳар бир мусулмон учун лозим ва лобуд ишлардан бири даражасига кўтарилади.
Тарбиянинг асоси кўп жиҳатдан билимга ва яхшиларга ёндашишда ва уларнинг ибратли ҳаёт тарзи асосида юзага келган бой тажрибага ҳамда пурмаъно сўзларини қай даражада билишга бориб тақалар экан. Шу ўринда, бобомнинг ёшлигимда айтган гўзал ўгитларини мисол тариқасида келтирмоқчиман: “Болам, алломаларимиз қолдирган ҳикматли сўз ва маталларни қанчалик ёд олиб борсанг, қалбингга шунчалик нақшланиб бораверади. Натижада, сенинг тилингдан ҳам шундай гўзал сўзлар ёғила бошлайди”. Фарзандларимиз ҳам ривоят, ҳикоят ва ибратли сўзларга жуда муҳтож.

 

Учқўрғон туман "Нурмухаммад бува" жоме масжиди имом ноиби

Тошпўлатов Абдурашид

МАҚОЛА
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

“Миллий армиямиз – мустақиллик посбони” мавзусида вебинар учрашув ташкил этилди

14.01.2026   497   1 min.
“Миллий армиямиз – мустақиллик посбони” мавзусида вебинар учрашув ташкил этилди

“14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ва ёшлар билан ишлаш департаменти бошлиғи, полковник Бахром Зулфиқоров, Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармаси бош мутахассиси Урол Маматалиев ва ИИВ Профилактика катта инспектори, катта лейтенант Шерзод Қудратов иштирокида Тошкент ислом институти талабаларига “Миллий армиямиз – мустақиллик посбони” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мустақиллик ва тинчликни асраш, Ватан туйғуси, уни ҳимоялаш, мардлик, жасорат ва садоқат каби инсоний туйғулар борасидаги масъулиятни оширишдир.

Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 34 йиллиги арафасида ўтказилган мазкур тадбирда меҳмонлар ўз ҳаёт йўллари, эришган ютуқлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини ташкил этилиши, бугунги кунда ҳарбий хизматни ўташ учун яратилган шарт-шароитлар, ватан ҳимояси учун бел боғлаган ҳарбийларнинг машаққатли ҳамда шарафли фаолиятлари, уларнинг қатъиятлилиги, меҳнатсеварлиги, юртга, миллат ва қадриятларга содиқликлари ҳақида жуда жўшқин, кўтаринки руҳда талаба ёшларга сўзлаб бердилар.

Исломда Ватан туйғуси олий қадриятлардан бири ҳисобланиб, юрт сарҳадларини қўриқлаш, душманлардан мудофаа қилиш, аскарлик ва осойишталикни таъминлаш йўлида хизмат қиладиганларга улкан ажр ва савоблар ваъда қилинган.

Тадбирда Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ё.Бухарбаев, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходимлари ва талабалар иштирок этди.

“Миллий армиямиз – мустақиллик посбони” мавзусида вебинар учрашув ташкил этилди “Миллий армиямиз – мустақиллик посбони” мавзусида вебинар учрашув ташкил этилди “Миллий армиямиз – мустақиллик посбони” мавзусида вебинар учрашув ташкил этилди “Миллий армиямиз – мустақиллик посбони” мавзусида вебинар учрашув ташкил этилди “Миллий армиямиз – мустақиллик посбони” мавзусида вебинар учрашув ташкил этилди “Миллий армиямиз – мустақиллик посбони” мавзусида вебинар учрашув ташкил этилди “Миллий армиямиз – мустақиллик посбони” мавзусида вебинар учрашув ташкил этилди
Ўзбекистон янгиликлари