Ойлар сарвари бўлган,
Рамазон бу, Рамазон.
Қалблар гавҳари бўлган -
Рамазон бу, Рамазон!
Гўзал моҳитобондур,
Бир ойгина меҳмондур.
Покланишга имкондур,
Рамазон бу, Рамазон!
Аввали раҳмат эрур,
Мағфиратга юз бурур.
Дўзахдан нажот берур,
Рамазон бу, Рамазон!
Чин банда қадрин билар,
Силайи раҳм қилар,
Саховатдан нур илар,
Рамазон бу, Рамазон!
Қилиб иймон шукрини,
Ҳақ дин — Ислом фикрини.
Қўймас тилдан зикрини,
Рамазон бу, Рамазон!
Кўнгилларни эритган,
Каломларни дур этган.
Чеҳраларни нур этган -
Рамазон бу, Рамазон!
Дуоларни айлаб сой,
Иймонга бўламиз бой.
Қуръон нозил бўлган ой -
Рамазон бу, Рамазон!
Ҳақ ризоси кўчида,
Тоат кундуз-кечида.
Қадр бордир ичида -
Рамазон бу, Рамазон!
Рўзамиздур қаноат,
Мўъжизаю, синоат.
Рабб олдида шафоат,
Рамазон бу, Рамазон!
Ғаниматдур ҳар дами,
Ихлослилар байрами.
Аллоҳнинг кенг карами,
Рамазон бу, Рамазон!
Ойлар сарвари бўлган,
Рамазон бу, Рамазон.
Қалблар гавҳари бўлган -
Рамазон бу, Рамазон!
Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан Хоразм вилоятида диний соҳа вакиллари ўртасида миллий кураш бўйича мусобақа ўтказилди.
Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва миллий қадриятларни улуғлаш мақсадида ташкил этилган ушбу беллашувда воҳанинг энг полвон ходимлари ўз маҳоратини кўрсатди.
Мусобақа якунларига кўра:
Шаҳар ва туманлардан келган энг кучли полвонлар саралаб олинди;
Ғолиблар мусобақанинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.
Полвонларимизга навбатдаги беллашувларда зафарлар тилаймиз!
ЎМИ
Хоразм вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати