Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
26 Март, 2026   |   6 Шаввол, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:58
Қуёш
06:17
Пешин
12:34
Аср
16:51
Шом
18:45
Хуфтон
19:58
Bismillah
26 Март, 2026, 6 Шаввол, 1447

Енгил, аммо савоби улуғ амаллар

07.08.2018   20697   1 min.
Енгил, аммо савоби улуғ амаллар

Абу Барза Асламий айтадилар: Ё Расулуллоҳ! Мени жаннатга киритадиган амалга далолат қилинг, – дедим.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамлар йўлидаги озор берувчи нарсани олиб ташла”, дедилар.

 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир одам йўлда ётган тиконнинг олдидан ўтиб қолди. “Албатта, мана шу тиконни олиб ташлайман, бир мусулмон одамга зарар бермасин”, деди. Шунда унинг гуноҳлари мағфират қилинди”, дедилар.

 

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қачон икки мусулмон учрашиб, қўл олиб сўрашсалар, Аллоҳга ҳамд ва У зотга истиғфор айтсалар, икковлари мағфират қилинади”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

 

– Кимки қилмишига пушаймон бўлиб, узр сўраган одамни кечириб юборса, унинг хатоларини ҳам Аллоҳ таоло қиёмат куни кечиради.

 

– Манзилни сўраганга йўл кўрсатиш ҳам яхшиликдир.

 

– Дўзахдан яримта хурмо садақа қилиб бўлса ҳам сақланинглар! Агар бунга ҳам қодир бўлмасангиз ширин сўз билан сақланинг.

 

– Ҳалол касбдан чарчаб ухлаган одам гуноҳлари кечирилган ҳолда тунайди.

 

– Касал кўргани борувчи одам гўё жаннат боғида юргандек бўлади.

 

– Кимки дуоларим ижобат бўлсин, ташвишларим бошимдан арисин деса, камбағаллар ҳолидан хабар олсин.

 

– Кимки кўзи ожиз одамни қирқ қадам етаклаган бўлса, унинг жаннатга кириши муқаррардир.

 

Садақа сув оловни ўчирганидек хатони (гуноҳни) ўчиради.

 

 

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси

Жаҳонгир ШАМСУТДИНОВ

Ҳадиси шариф
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Бомдод вақти телефон "ўйнаманг"!

10.12.2025   14366   1 min.
Бомдод вақти телефон

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Киши тонгда ўзининг Қуръон вирдини – у ёд олиш ёки тиловат қилиш бўлсин ҳамда тонги зикрларни айтишдан фориғ бўлмагунича алоқа воситалари, интернет тармоқларини очмасликка ўзини ўргатиши фиқҳул авлавиётдан ҳисобланади.

Чунки ушбу тонгги оралиқ, фурсат энг қадрли, аҳамиятли вақтлардан бўлиб, уни чалғитадиган, зеҳнини паришон қиладиган ва вақтини ўғирлайдиган барча нарсадан четланган киши учун жуда катта фойдалар бўлади.

Изоҳ: “Фиқҳул авлавиёт” – устун турадиган нарсалар фиқҳи ёки бирламчи масалалар фиқҳи деганидир. Яъни, шариатда устун турадиган нарсалар фиқҳига нисбатан қўлланиладиган атама.

Мақолалар