Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Март, 2026   |   5 Шаввол, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:59
Қуёш
06:19
Пешин
12:34
Аср
16:51
Шом
18:44
Хуфтон
19:57
Bismillah
25 Март, 2026, 5 Шаввол, 1447

Бу йилги ҳаж мавсумида икки миллион зиёратчи қатнашмоқда

13.06.2023   1659   2 min.
Бу йилги ҳаж мавсумида икки миллион зиёратчи қатнашмоқда

   Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа бу йилги ҳаж мавсумида “Корона” пандемиясидан олдинги каби 57 та ислом давлатларидан  икки миллион зиёратчи келишини тасдиқлади.

    Ҳусайн Тоҳа “аш-Шарқ ал-Aвсат” газетасига берган интервьюсида Саудия Aрабистони бу йил зиёратчиларни қабул қилишга тайёрлиги доирасида катта саъй-ҳаракатларни амалга ошираётганини таъкидлади. Ҳаж ва Умра вазирлиги зиёратчилар сони ўртасида керакли мувозанатни яратиш, зиёратчилар ва муқаддас қадамжолар салоҳияти, у ерда амалга оширилаётган йирик ободонлаштириш лойиҳалари орқали яхлит стратегик режа доирасида кўпроқ зиёратчиларни қабул қила оладиган инфратузилмани барпо этиш устида иш олиб бораётганини қўшимча қилди.

Унинг айтишича, “Макка йўли” ташаббус очиқдан очиқ бўлиб, у “Нигоҳ-2030” лойиҳасининг “Раҳмон меҳмонларига хизмат кўрсатиш дастурлари” доирасида зиёратчиларга бир қатор қулайликлар ҳозирланмоқда.  Булар қаторида электрон виза бериш тартибини айтиш мумкин.

“Макка йўли” ташаббуси

     Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа Саудия Aрабистони ҳукумати Корона пандемияси сабабли икки йиллик танаффусдан кейин 5 йил олдин бошлаган Ҳаж ташаббусини тақдим этишда давом этмоқда. Чунки зиёратчилар учун ибодатларни бажариш сафари соатлаб бир неча дақиқагача қисқарди. "Макка йўли" ташаббуси Саудия Aрабистони ташаббуси бўлиб, ўз мамлакатларида зиёратчилар учун тартибларни тугатишдан иборат. Бу йил дастурга Покистон, Малайзия, Индонезия, Марокаш ва Бангладеш кирди. Бу йилги Ҳаж мавсумида ундан 225 минг зиёратчи манфаат кўради.

Унинг қўшимча қилишича, “Макка йўли” ташаббуси ташкил этилганидан буён жами 6 давлат фойда кўраётган бўлса, бу ташаббус ҳаж зиёратини адо этиш учун зарур тартиб-қоидаларни бажариш вақтини қисқартиради, чунки зиёратчиларни қабул қилиш, уларга  визани электрон шаклда беришдан бошлаб, жўнаб кетиш залида паспорт тартиб-қоидаларини бажаришга оид тартиблар амалга оширилади.

    Соғлиқни сақлаш талаблари мавжудлигини текширилганидан сўнг жўнаб кетаётган мамлакат аэропортидан, юкни ташиш бўйича кодлаш ҳамда зиёратчилар етиб келгач, тўғридан-тўғри Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунавварадаги ўз меҳмонхоналарига бориш учун ажратилган йўлакларга ўтадилар, хизмат кўрсатиш агентликлари эса уларнинг юкларини уйларига етказадилар.  

ЎМИ ходими И. Аҳмедов тайёрлади

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Бомдод вақти телефон "ўйнаманг"!

10.12.2025   12680   1 min.
Бомдод вақти телефон

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Киши тонгда ўзининг Қуръон вирдини – у ёд олиш ёки тиловат қилиш бўлсин ҳамда тонги зикрларни айтишдан фориғ бўлмагунича алоқа воситалари, интернет тармоқларини очмасликка ўзини ўргатиши фиқҳул авлавиётдан ҳисобланади.

Чунки ушбу тонгги оралиқ, фурсат энг қадрли, аҳамиятли вақтлардан бўлиб, уни чалғитадиган, зеҳнини паришон қиладиган ва вақтини ўғирлайдиган барча нарсадан четланган киши учун жуда катта фойдалар бўлади.

Изоҳ: “Фиқҳул авлавиёт” – устун турадиган нарсалар фиқҳи ёки бирламчи масалалар фиқҳи деганидир. Яъни, шариатда устун турадиган нарсалар фиқҳига нисбатан қўлланиладиган атама.

Мақолалар