"Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юртида ўқишни томомлаётган битирувчи курс талабалари билан учрашув ўтказилди. Унда Наманган вилояти бош имом хатиби Мусохон домла Аббасиддинов, вилояти ҳокимлиги вакиллари, мударрис ва талаба-ёшлар иштирок этди.
Тадбир давомида талабаларга келгуси фаолиятлари давомида мўмин-мусулмон халқимиз орасида Ислом маърифатини кенг ёйиш, Ватанимиз ривожи муносиб ҳисса қўшиш борасидаги тавсия ва эзгу тилаклар билдирилди.







Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
Туркияда бўлиб ўтаётган «Уммат бирлиги ва глобал муаммолар қаршисида фатво кенгашлари» мавзусидаги халқаро маслаҳат йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари долзарб мавзуда маъруза қилдилар.
Муфтий ҳазратлари ўз нуқтларида дунёда таҳдидлар кучайиб бораётган бугунги даврда уммат ҳамжиҳатлигини таъминлаш тинчлик ва тараққиётнинг муҳим омили экани, фатво кенгашлари замонавий муаммоларга шариат мезонлари ва мўътадиллик тамойили асосида ечим топиши, рақамли асрда интернет орқали тарқатилаётган илмсиз ва асоссиз фатволарнинг олдини олиш ниҳоятда зарурлигини қайд этдилар.
Шунингдек, маърузадаги Ўзбекистонда амалга оширилаётган диний-маърифий ислоҳотлар, жумладан, Миср Фатво уйининг «Имом Қарофий» мукофотига сазовор бўлган Фатво маркази фаолияти, унинг иш услублари ва тажрибалари ҳақидаги маълумотлар кўпчиликда қизиқиш уйғотди.
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари фатво идоралари фаолиятини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган муҳим таклифларни илгари сурдилар. Айниқса, фатво ҳайъатлари тасдиқлаган фатволар учун ягона рақамли платформа ташкил этиш, интернет тармоғида фатво эълон қилиш ва сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича мезонларни ишлаб чиқиш ҳамда малакали фақиҳларни тайёрлаш бўйича қўшма дастурларни амалга ошириш кабилар иштирокчилар томонидан юқори баҳоланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати