Қадим замонда бир ойна солувчи бўлган экан. Бир куни у ўз фойдасини кўзлаб бир девонага дебди: "Агар бориб одамларнинг ойналарини синдирсанг, менга ёрдам берган бўлар эдинг, кейин менинг ишим юришар эди". Девона унинг гапига кириб, ойна солувчининг уйига югуриб бориб, ҳамма ойналарини битта қўймай синдирибди. Кечқурун уйига келган ойна солувчи буни кўриб ғазабланибди ва девонани уриша бошлабди.
– Нега мендан жаҳлинг чиқади, ахир ойналарни синдир, деб ўзинг айтинг-ку?! - дебди девона.
– Мен сенга бошқаларнинг уйидаги ойналарни синдир, шунда менинг ишим кўпаяди, дедим.
– Агар бошқаларнинг ойнасини синдирсам, улар бошқа ойна солувчини чақиришлари мумкин эди. Сеникини синдирсам, сен ҳеч кимни чақирмайсан ва ўзингнинг ишинг кўпаяди, - дебди девона.
Билгинки, бошқаларга зиён етказиш эвазига тирикчилик қилишнинг оқибати мана шундай бўлади.
Акбаршоҳ РАСУЛОВ
#xushxabar #qori #sovrindor
Қозон шаҳрида “Қозон — Ислом оламининг маданий пойтахти” йили дастури доирасидаги илк тадбир сифатида ўтказилган халқаро Қуръони Карим мусобақаси ўз ниҳоясига ">етди.
Мусобақанинг саралаш босқичида Яқин Шарқ, Африка, Жанубий, Жануби-Шарқий ва Марказий Осиё ҳамда Евро Осиёнинг 30 мамлакатидан Қуръон тиловатида энг моҳир бўлган 30 нафар қори иштирок этди.
Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, қуйидаги қорилар ғолиб сифатида эълон қилинди:
1-ўрин: Имрон Ал-Карим (Индонезия)
2-ўрин: Маҳмуд Тоҳа Саид Муқбил (Яман)
3-ўрин: Муҳаммад Юсуф бин Қосим (Малайзия)
4-ЎРИН: НИЗОМИДДИН ҚОРИ ШУҲРАТ ЎҒЛИ ИСМОИЛОВ (ЎЗБЕКИСТОН)
5-ўрин: Абдуллоҳ Ҳамад Салем Ҳамад Абу Шарида (Қатар).
Ғолиблар мукофотларни Бош муфтий шайх Равил Гайнутдин қўлидан қабул қилиб олдилар.
Manba (https://t.me/alquranuz/9822)
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати