Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
26 Июл, 2025   |   1 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:36
Қуёш
05:13
Пешин
12:35
Аср
17:36
Шом
19:50
Хуфтон
21:19
Bismillah
26 Июл, 2025, 1 Сафар, 1447

Дунёнинг турли мамлакатларида чой ичиш одоблари

15.11.2016   821   4 min.
Дунёнинг турли мамлакатларида чой ичиш одоблари

Ҳар бир мамлакатда чой ичишнинг ўзига хос одоблари мавжуд. Айримлар қора чой ичишни хуш кўришса, баъзилар кўк чойни ёқтиришади. Буларнинг барчаси  турли  минтақаларда   яшовчи  халқларнинг урф-одати ва феъл атворига боғлиқ экан.

Чой ёқимли ичимлик бўлиб,  турли мамлакатларда яшовчи халқларнинг ҳам чойга бўлган муносабатлари ва истеъмол қилишлари бир-биридан фарқ қилади. Уларнинг баъзилари қора, кўк ва ёки аччиқ ва ширин чойларни ёқтиради. Қуйида турли давлатларда қандай чой истеъмол қилиниши ҳақида сўз юритамиз. 

Ҳиндистон

Бу сурат Ҳиндистоннинг  Доржлинг  шаҳридан олинган. Ҳиндистондаги  баланд бўлган жойлар ва Ҳимолайда  чой ичишнинг  идиши шу шаклда бўлади.

  

Англия

 

Инглизлар қора  чойга сут қўшиб ичишади.

Туркия

 

Туркияликлар чойни бир бўлак қанд билан ичишади

Тибет

 

Тиббет халқи чойни сут, зотли молнинг ёғи ва туз билан ичишади.

Эфиопия

 

Эфиопия чойини кўк чой ва ялпиз япроқларининг қўшилмаси  ташкил  этади.

Гонг-Конг

 

Гонг- Конг аҳолиси ёғли сутни чойга қўшиб, бир бўлак совуқ  муз билан  ичишади.

Тайван

Тайванда  чойни совуқ ва иссиқ ҳолда согу марвариди билан ичишади.

АҚШ

 

Америка  халқи  қора чойни лимон ва шакар билан ичишади.

Россия

Россия аҳолиси қора чой ичишни ёқтиради

 

Покистон

Покистонда чой дориворлар ва сариёғ қўшиб тайёрланади. Суратда покистонликларнинг севимли чойи акс этган.

Таиланд

Таиландда чой тоғ гиёҳлари, сут ва муз билан тайёрланади.

Хитой

 

Хитойда  pu-erh машҳур чойнинг номи бўлиб, куб ва доиралар шаклида сотилади.

Миср

Миср халқи никоҳ тўйларига ўхшаган маросимларда чойни зарчўба (сариқ рангли ўсимлик) билан ичишади.

Мўғулистон

 

Мазкур мамлакат  халқи  чойни сут ва туз билан қўшиб металлдан ясалган текис ва махсус идишларда ичишади.

 Аргентина

Аргентина  халқи таладро чойини ичишади. Таладро ўсимлик бўлиб, аввал у майдаланади, сўнгра шакар ва қайноқ сув билан тайёрланади. Бу чой буйрак ва жигар учун фойдалидир. Сурия халқи ҳам ушбу чойни хуш кўради.

 

Мавритания

 

Мавританияликлар чойни аччиқ ва ёки ширин ҳолда ичишади.

Жанубий Африка Республикаси

 

Жанубий Африка халқи қизил чой (Ройбус)  ичишади. Бу чой қизил бир бутадан олинади ва маззаси ҳам  ширин бўлиб, инсон танаси учун фойдалидир.

Малайзия

 

Малайзия халқи ичадиган чой ўша-лота чойи бўлиб, сут билан бирга ўзига хос тарзда тайёрланади.

Қувайт

 

Қувайт аҳолиси қора чойни заъфарон ва долчин билан ичишади.

Қатар

 Қатарда чойни сут ва қаҳва рангли шакар билан ичишади.

 

Халқаро алоқалар бўлими

Фотолавҳалар
Бошқа мақолалар

Сафар ойи бошланди

06.08.2024   17116   3 min.
Сафар ойи бошланди

Сафар ойида тўй қилса, сафарга чиқса бўлади(ми?)

 

Сафар ойи қандай ой?

Сафар ойи ҳижрий-қамарий тақвим бўйича (муҳаррамдан кейинги) йилнинг иккинчи ойидир. 

 

Сафар қандай маънони англатади?

Бу ой мевалар ғарқ пишиб, барглар сарғайган вақтга тўғри келгани учун сафар صفر – “сариқ ой” деб номланган. Агар сафар сўзидаги “сод (ص)” ҳарфи “син (س)” билан ёзилса “сафарга чиқмоқ” деган маънони англатади.

 

Сафар ойи Исломдан олдинги жоҳилият даврида.

Жоҳилият даврида “Сафар ойида янги иш бошлаб бўлмайди, сафарга чиқиб бўлмайди, оила қуриб бўлмайди” каби шумланишлар урф бўлган. Ҳатто бирор ишга киришишдан олдин қуш учириб кўришарди. Қуш ўнг томонга учса, яхшиликка йўйиб, ишга киришишар, чап томонга учса, бу ишда яхшилик йўқ экан, деб тарк этишар, борди-ю тўғрига учса, қайтадан учириб кўришар эди.

 

Ислом дини келгандан кейин сафар ойи – “Яхшилик ойи” деб номланди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалам: “Касаллик юқиши йўқ, бойқуш йўқ, навъу йўқ ва сафар йўқ”, дедилар.

Сафар ойи тўғрисидаги турли бидъат-хурофотлар рад этилди. Ойларнинг ҳаммаси Аллоҳ таолонинг ойлари экани эълон қилинди.

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафар ойини қандай ўтказганлар?

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина шаҳридаги “Масжидун Набавий”масжидларини сафар ойида қурганлар.

2. Қизлари Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳони Ҳазрат Али розияллоҳу анҳуга сафар ойида никоҳлаганлар.

3. Айнан шу ойда сафарга чиқиб, Хайбар қалъасини фатҳ қилганлар.

Демак, бу ойда янги иш бошлаш, оила қуриш ва сафарга қилиш жоиз экан.

 

Аммо, ҳозирги кунда...

Афсуски, бугунги кунда ҳам “сафар ойида иш бошлаш, тўй қилиш, сафарга чиқиш хосиятсиз” деган гаплар тез-тез учраб туради. Уларнинг ҳеч қандай асоси йўқ экани Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари ва суннатларидан маълум бўлди. 

 

Энг муҳими – бандага етадиган мусибат бирор ойга боғлиқ бўлмайди. Балки ҳар бир яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам фақатгина Аллоҳ таолонинг изни билан содир бўлади. Тақдирга иймон келтириш динимизнинг асосларидан биридир. Инсон бошига тушадиган барча яхшилик ва ёмонликларни тақдирдан деб билмоғи лозим. Аллоҳ таоло: “(Инсонга) бирор мусибат етган бўлса, албатта, Аллоҳнинг изни (иродаси) билангина (етур). Кимки Аллоҳга иймон келтирса, (У) унинг қалбини тўғри йўлга ҳидоят қилур. Аллоҳ ҳар нарсани билувчидир” (Тағобун сураси, 11-оят), деб марҳамат қилган.

Аллоҳ таоло ақидамизни мустаҳкам, ҳидоятида бардавом қилсин. Сафар ойини барчамиз учун хайрли ва баракали бўлишини насиб этсин.

 

Даврон НУРМУҲАММАД

Сафар ойи бошланди Сафар ойи бошланди Сафар ойи бошланди Сафар ойи бошланди Сафар ойи бошланди Сафар ойи бошланди Сафар ойи бошланди Сафар ойи бошланди Сафар ойи бошланди