Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Ноябр, 2026   |   14 Жумадул сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:58
Қуёш
07:16
Пешин
12:15
Аср
15:16
Шом
17:00
Хуфтон
18:17
Bismillah
24 Ноябр, 2026, 14 Жумадул сони, 1448

“Қизим, сени яхши кўраман”

17.01.2024   2454   1 min.
“Қизим, сени яхши кўраман”

Ҳамма оталар ҳам қизларини яхши кўришади, фақат буни қизларига очиқ айтишмайди. Мен эса қизимга уни яхши кўришимни ошкора айтишни яхши кўраман. Унга табассум қилиб, қулоғига “Сени яхши кўраман болам” деб шивирлайман. Қизим бундан жуда хурсанд бўлиб кетади.

Бу ишни қизим 5 ёшлигида бошлаган бўлсам, бугун мана 10 йил вақт ўтди. Қизим 15 га тўлди. Лекин ҳар сафар бу гапни эшитганида ўзгача севинади. Кўпинча бу гапим хафа бўлиб ўтирган қизимнинг кайфиятини кўтариб юборишда қўл келади. Айниқса онасидан гап эшитган пайтлари ўзи олдимга келиб “Дада, менга айтадиган гапингиз йўқми?” деб жилмаяди. “Ҳа, бор, қизим” деб яна уни яхши кўришимни айтаман.

Ота эркак киши бўлса ҳам, оилада фарзандларига, айниқса, гулғунчадек ўсаётган қизларига ўз муҳаббатини изҳор қилиб туриши, уларга бўлган севгиси фақат қалбида қолиб кетмаслиги керак. Бу нарса қизларнинг меҳрга тўйиб ўсишларини таъминлайди.

Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг
"Фарзанд тарбиясида 700 та сабоқ" китобидан
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Камронбек Ислом таржимаси.

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Тошкент ислом институтида Қуръон мусобақаси ўтказилмоқда

24.11.2026   367   3 min.
Тошкент ислом институтида Қуръон мусобақаси ўтказилмоқда

#xabar #Quron_musobaqasi

 Бугун, 24 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида «Қуръон ва қироат илмлари» фан ойлиги доирасида анъанавий Қуръони карим мусобақасининг финал босқичи бошланди.

 Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, раис ўринбосарлари Зайниддин домла Эшонқулов ва Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров, «Қуръон илмлари» кафедраси устозлари, таниқли қорилар, талабалар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этди.

 Маросимни очиб берган Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров сўнгги йилларда Диний идора тизимида ва юртимизда Қуръон илмларини ўрганиш борасида катта ютуқларга эришилаётгани, хусусан, жорий йилда олий маъҳад тарихида илк бор "Тафсир ва Қуръон илмлари" бўйича магистрлик мутахассислиги очилганини таъкидлаб, иштирокчиларга омад тилади.

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков йиғилганларни Муфтий ҳазратлари ва идора раҳбарияти номидан муборакбод этди. У юртимизда қориларнинг сон ва сифат жиҳатидан юксалиб бораётгани, бунинг самараси Рамазон ойидаги хатми Қуръонларда яққол намоён бўлаётганини қайд этиб, мазкур мусобақа моҳир қориларни саралаш ва ёшларни юксак қорилик мақомига рағбатлантиришга хизмат қилишини билдирди.

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов Давлатимиз Раҳбари томонидан Қуръон аҳли ва ҳофизи каломларга кўрсатилаётган юксак эътибор ҳамда моддий-маънавий рағбат хусусида тўхталиб ўтди. Шунингдек, бугунги мусобақада тўртта йўналиш бўйича жами 12 та совринли ўрин (1-, 2- ва 3-ўринлар) соҳибларига Муфтий ҳазратлари номидан ҳам муносиб мукофотлар ажратилганини маълум қилди.

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов Қуръон мусобақаси таълим муассасаларидаги фан ойликларининг гултожиси эканини таъкидлади. У келгуси йилдан 10 та ўрта махсус ва 4 та олий диний таълим муассасаси ўртасида Қуръон мусобақаларини кенг миқёсда қайта жонлантириш режалаштирилаётганини айтиб, устозлар олдида халқаро майдонларда Ўзбекистон байроғини баланд кўтарадиган моҳир қориларни тайёрлаш вазифаси турганига урғу берди.

 Бу йилги мусобақанинг муҳим янгилиги шундаки, тиловат йўналишида илк бор модул таълим тизимида таҳсил олаётган имом ва ноиблар ҳам қатнашмоқда. Тўртта йўналишда (йигитлар ва қизлар ўртасида ҳифз ҳамда тиловат) ўтказилаётган беллашувда кундузги ва модул таълим талабаларининг Қуръони каримни ёддан ўқиши, тажвид қоидаларига риоя этиши, оятларни тажвидий таҳлил қилиши ҳамда овоз ва тараннум маҳорати баҳоланмоқда.

 Иштирокчиларнинг чиқишларини «Қуръон илмлари» кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов раислигидаги, тажрибали устозлар ҳамда мисрлик Ислом Абдулатий қоридан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолаб бормоқда.

 Ушбу мусобақа иқтидорли қориларни кашф этиш, ёшларда Каломуллоҳга муҳаббатни ошириш ҳамда халқаро майдонларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган моҳир ҳофизи Қуръонларни тайёрлашга хизмат қилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Тошкент ислом институтида Қуръон мусобақаси ўтказилмоқда Тошкент ислом институтида Қуръон мусобақаси ўтказилмоқда Тошкент ислом институтида Қуръон мусобақаси ўтказилмоқда Тошкент ислом институтида Қуръон мусобақаси ўтказилмоқда Тошкент ислом институтида Қуръон мусобақаси ўтказилмоқда Тошкент ислом институтида Қуръон мусобақаси ўтказилмоқда Тошкент ислом институтида Қуръон мусобақаси ўтказилмоқда Тошкент ислом институтида Қуръон мусобақаси ўтказилмоқда Тошкент ислом институтида Қуръон мусобақаси ўтказилмоқда Тошкент ислом институтида Қуръон мусобақаси ўтказилмоқда Тошкент ислом институтида Қуръон мусобақаси ўтказилмоқда Тошкент ислом институтида Қуръон мусобақаси ўтказилмоқда Тошкент ислом институтида Қуръон мусобақаси ўтказилмоқда Тошкент ислом институтида Қуръон мусобақаси ўтказилмоқда Тошкент ислом институтида Қуръон мусобақаси ўтказилмоқда Тошкент ислом институтида Қуръон мусобақаси ўтказилмоқда Тошкент ислом институтида Қуръон мусобақаси ўтказилмоқда Тошкент ислом институтида Қуръон мусобақаси ўтказилмоқда Тошкент ислом институтида Қуръон мусобақаси ўтказилмоқда
Ўзбекистон янгиликлари