Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
03 Август, 2026   |   20 Сафар, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:47
Қуёш
05:15
Пешин
12:34
Аср
17:30
Шом
19:42
Хуфтон
21:11
Bismillah
03 Август, 2026, 20 Сафар, 1448

Отинойилар иштирокида кўргазмали семинар

14.11.2024   35971   1 min.
Отинойилар иштирокида кўргазмали семинар

Марғилон шаҳридаги "Ижодкорлар мактаби"да "Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқларига оид диний таълимотлар ва исломда аёллар ҳуқуқи" мавзусида кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Унда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари М.Каҳҳорова, "Оқила аёллар ҳаракати" вилоят бўлими раҳбари Ю.Раҳимова, вилоят бош отинойиси Ҳ.Комилова ва ҳудудларда фаолият олиб бораётган отинойилар иштирок этди.


Семинарда сўз олган нотиқларнинг хотин-қизларга яратилаётган имкониятлар, аёлларнинг жамиятдаги ўрнини кўтаришга қаратилаётган эътибор, исломда аёллар ҳуқуқлари ҳақида қизиқарли маърузалари тингланди.


Марғилон шаҳар отинойилари томонидан тайёрланган "Бир аёл қисмати" номли саҳна кўриниши намойиш этилди. Унда аёл-қизларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, оилавий ажримларга сабаб бўлаётган ҳолатлар, ўз жонига касд қилишнинг салбий оқибати каби иллатлар кўрсатиб берилди. Ҳаётийлиги ҳамда турмуш тарзимиздаги салбий жиҳатларни очиб, уларга ижобий ечим тақдим қилган саҳна кўриниши иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Фарғона вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Отинойилар иштирокида кўргазмали семинар Отинойилар иштирокида кўргазмали семинар Отинойилар иштирокида кўргазмали семинар Отинойилар иштирокида кўргазмали семинар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Косонлик имом-хатиблар "Хожа Бухорий" билим юртида бўлди

03.08.2026   421   1 min.
Косонлик имом-хатиблар

Қашқадарё вилояти Косон тумани имом-хатиблари "Хожа Бухорий" ўрта махсус ислом таълим муассасасида бўлишди.


Танишув давомида меҳмонлар таълим муассасаси фаолияти, талабалар учун яратилган шарт-шароитлар ва ўқув жараёнларини кўздан кечирдилар.


Шунингдек, имом-хатиблар томонидан билим юртига 2 дона совуткич совға қилинди. "Хожа Бухорий" таълим муассасаси жамоаси кўрсатилган эътибор ва саховат учун самимий миннатдорлик билдирди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Косонлик имом-хатиблар Косонлик имом-хатиблар
Ўзбекистон янгиликлари