3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Наманган шаҳридаги “Роял” тантаналар мажмуасида ногиронлиги бўлган ҳамюртларимиз учун байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда Наманган вилояти бош имом хатибининг биринчи ўринбосари Обидхон домла Икрамов иштирок этиб, бугунги кунда мамлакатимизда барча фуқаролар каби ногиронлиги бўлган юртдошларимизга эътибор ва амалий ғамхўрлик кўрсатиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида аҳамият қаратилаётганини таъкидлади.
Вақф хайрия жамоат фонди Наманган вилоят филиали томонидан тақдим этилган байрам дастурхони ва совғалар тадбир меҳмонларига хуш кайфият бахш этди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Қашқадарё вилояти Косон тумани имом-хатиблари "Хожа Бухорий" ўрта махсус ислом таълим муассасасида бўлишди.
Танишув давомида меҳмонлар таълим муассасаси фаолияти, талабалар учун яратилган шарт-шароитлар ва ўқув жараёнларини кўздан кечирдилар.
Шунингдек, имом-хатиблар томонидан билим юртига 2 дона совуткич совға қилинди. "Хожа Бухорий" таълим муассасаси жамоаси кўрсатилган эътибор ва саховат учун самимий миннатдорлик билдирди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати