Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
01 Август, 2026   |   18 Сафар, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:44
Қуёш
05:13
Пешин
12:34
Аср
17:32
Шом
19:44
Хуфтон
21:12
Bismillah
01 Август, 2026, 18 Сафар, 1448

Ислом институти устози қироат бўйича Ал-Азҳар шайхидан ижоза олди

05.12.2024   52528   1 min.
Ислом институти устози қироат бўйича Ал-Азҳар шайхидан ижоза олди

Тошкент Ислом институти "Қуръон илмлари" кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов Имом Қолуннинг Имом Нофеъдан қилган ривояти Шотибий йўли орқали Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга боғланган санади билан ижоза олди.

Жаҳонгир қори Қуръони каримни юқоридаги тариқанинг 4 важҳида қироат қилиб, Шайх Иброҳим Муҳаммад ҳузурида хатм қилди.

Шу муносабати билан ТИИ "Қуръон илмлари" кафедраси устози, 10 та қироат бўйича ижоза соҳиби, Ал-Азҳар шайхи Иброҳим Муҳаммад Жаҳонгир қори Неъматовга ижоза шаҳодатномасини топширди.

Тошкент Ислом институти
Матбуот хизмати

Ислом институти устози қироат бўйича Ал-Азҳар шайхидан ижоза олди Ислом институти устози қироат бўйича Ал-Азҳар шайхидан ижоза олди
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

01.08.2026   165   1 min.
Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

#xabar #muftiy #peshin

Бугун, 1 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги "Масжидул Латиф" жоме масжидида пешин намозини адо этиб, жамоатга манфаатли мавъиза қилиб бердилар.

Муфтий ҳазратлари суҳбат аввалида юртимиздаги хайрли диний ислоҳотлар сабаб 150 дан ортиқ янги масжидлар очилгани, 500 га яқин таҳоратхона замонавий таъмирланаётгани ва барча ҳудудларда Қуръон курслари йўлга қўйилаётгани катта неъмат эканини таъкидладилар. Ҳозирги мураккаб ва таҳликали замонда шукроналик ҳисси билан яшаб, аҳил-иноқлик ва мусулмонлар иттифоқлигини мустаҳкамлаш ўта муҳим эканига урғу қаратдилар.

Шайх ҳазратлари маърузаларида масжид ва мўмин киши ўртасидаги узвий боғлиқликни ажойиб ўхшатиш билан изоҳлаб, мўмин киши масжидда ўзини худди сувдаги балиқдек эркин ва хотиржам ҳис қилишини, чунки масжид қалбларга сокинлик улашувчи ҳақиқий роҳат маскани эканини қайд этдилар.

Мазмунли суҳбатда ёшлар таълим-тарбиясига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, Самарқанддаги Имом Бухорий мажмуаси ва у ерда барпо этилаётган музей мисолида буюк алломаларимизга кўрсатилаётган юксак эҳтиром тилга олинди. Ёшларимиз Имом Бухорий каби улуғ аждодларимизнинг илмга бўлган фидойилиги ва ватанпарварлик фазилатларидан доимо ўрнак олишлари зарурлиги айтиб ўтилди.

Файзли суҳбат якунида Ҳақ таолодан юртимизга тинчлик-омонлик, халқимизга фаровонлик ва фарзандларимиз камоли учун хайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа) Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа) Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа) Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа) Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа) Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)
Ўзбекистон янгиликлари