Your browser doesn't support video.
Please download the file: video/mp4
Аждодларимиздан бизгача етиб келган бебаҳо мерос ҳақида исломшунослик соҳаси
бўйича мутахассис, Ўзбекистон халқаро ислом академияси таянч докторанти
Баҳодиржон Аъзамов билан суҳбат.
Радиоэшиттириш Ҳаким Термизийнинг “Ал-Амсол мин ал-Китаб вас-Сунна”
асари доирасида олиб борилаётган диссертация иши ҳақида.
Манба: “Ўзбекистон” радиоси
Президент Шавкат Мирзиёев 3 ноябрь куни бунёдкорлик ишларининг бориши ва иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишиш учун Бухоро вилоятига келди.
Давлат раҳбари матбуот хизматига кўра, ташриф Когон туманида жойлашган Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси зиёратидан бошланди. Бу ерда Қуръон тиловат қилиниб, халқимизга тинчлик ва фаровонлик тилаб, дуо қилинди.
Хожа Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбанд XIV асрда яшаб ўтган буюк аллома, тасаввуфдаги нақшбандия тариқатининг асосчисидир. Унинг мақбараси атрофида асрлар давомида шаклланган меъморий мажмуа бугун ҳам ислом оламидаги эъзозли зиёратгоҳлардан бири ҳисобланади.
Ҳар куни ўртача 15 мингга яқин киши зиёрат қилаётган Баҳоуддин Нақшбанд меъморий мажмуаси “Ипак йўли: Зарафшон – Қорақум коридори” таркибида ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.
Сўнгги йилларда мажмуанинг тарихий қиёфасини асраш ва зиёратчиларга қулайлик яратиш бўйича ишлар олиб борилди. XV аср чизмалари асосида “Дониёлбий оталиқ” мадрасаси ва “Тоқи миёна” дарвозаси таъмирланди, музей экспозицияси ҳамда илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди.
Президентимиз Бухоро асрлар давомида маърифатли ислом тараққиётида муҳим ўрин тутиб келганини таъкидлади. Бу бой маънавий меросни чуқур ўрганиш ва ундан ёшлар тарбиясида самарали фойдаланиш, уларни илм-маърифатга ундаш зарурлигини қайд этди.
– Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий ва Имом Мотуридий боболаримиз номи билан боғлиқ мажмуалар – буларнинг барчаси бир мақсадга хизмат қилади: буюк аждодларимиз илмий меросини давом эттириш ва ёшларимизни шу руҳда тарбиялаш, – деди давлатимиз раҳбари.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати