Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар учун озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортини кенгайтириш ва экспортда кенг қўлланилаётган СМИИC стандартлари бўйича ўқув семинари ташкил этилди.
Иштирокчиларга СМИИC стандартлари талаблари, синов методлари, аудит ва сертификатлаштириш жараёнлари бо‘йича то‘лиқ ма’лумотлар берилиб, "Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази" давлат муассасаси лабораторияларида маҳсулотлар синовини амалга ошириш жараёнлари билан яқиндан таништирилди.
Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази уламоси Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров ҳамда стандартлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш идоралари ходимлари ҳам иштирок этди.
Мустақиллигимизнинг 35 йиллик байрами арафасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда юртимиз озодалигига беқиёс ҳисса қўшиб келаётган 2500 нафардан ортиқ ободонлаштириш хизмати ходимларига озиқ-овқат жамланмалари тарқатди.
Тадбирлардан кўзланган асосий мақсад машаққатли ва шарафли меҳнати ҳар доим ҳам кўзга кўринавермайдиган соҳа ходимларининг меҳнатини эътироф этиш, уларнинг қалбига байрам шукуҳи, хонадонларига қувонч киритишдир.
Инсон қадрини улуғлаш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни қўллаб-қувватлашга қаратилган бу каби хайрли ишлар шу кунларда янада кенг қулоч ёзиб, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўтказилди.
Шунингдек, ҳомийлар томонидан Республикамиз бўйлаб 3500 нафарга яқин ана шундай фидойи ходимларнинг кўнгли хушнуд этилди.
Бу каби хайр-саховатга йўғрилган байрам тадбирлари ўлкамизнинг барча гўшаларида давом этмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати