Оиша розияллоҳу анҳо онамиз айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга олти (ё етти) динор бериб, уларни камбағалларга тарқатишимни буюрган эдилар. Аммо ўзлари бемор бўлганлари учун менга берган омонатларини тарқата олмагандим.
Кейин тузалдилар ва мендан динорларни нима қилганимни сўрадилар. Мен: “Аллоҳга қасамки, касал бўлганингиз туфайли сизга қараб, банд бўлиб қолдим. Тарқата олмадим”, дедим.
У зот алайҳиссалом: “Уни олиб кел”, дедилар. Олиб келганимдан кейин кафтларига қўйиб, заиф овоз билан: “Муҳаммад Аллоҳга йўлиққанида қўлида бу пуллар бўлса Роббидан нимани кутган бўларди?” дедилар».
Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад!
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан 101 қисса” китобидан.
Жорий йилнинг 12–15 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Европа Иттифоқи, БААнинг “HEDAYAH” халқаро маркази, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва X-Media жамоаси ҳамкорлигида мамлакатимизнинг дин ва жамоат етакчилари учун махсус семинар-тренинг ўтказилди.
Бошқа жамоат ташкилотлари қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидан 25 нафар иштирокчи қатнашган мазкур тренинг замонавий медиа технологиялари, сунъий интеллектдан масъулият билан фойдаланишга бағишланди.
Семинар давомида назариядан амалиётга ўтган иштирокчилар видео контент яратиш, сценарий ёзиш, фактларни текшириш, рақамли платформаларда аудиторияни жалб этиш бўйича ўз билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаб олишди.
Бу каби семинар-тренинглар замонавий медиа имкониятларидан оқилона фойдаланиб, жамият билан мулоқотни янада самарали, мазмунли ва ишончли йўлга қўйишда жуда фойдали экани билан аҳамиятлидир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати