Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсий бундай дейдилар:
Юрагингни озорлама ва эрта қариликка сабаб бўлма.
Ҳаёт сендан фақат розиликни талаб қилади.
Бошқалардан миннатдорлик кутиш учун яхшилик қилма.
Қўлдан кетган нарсалар устида афсус чекма ва вақтингни улар учун сарфлама.
Бирор кишига яхшилик қилиб, у қайтара олмаганидан хафа бўлма.
Қандай вазият бўлмасин, Аллоҳ тақдир қилган нарсалар учун ғам чекма.
Ҳаёт фақат бир марта берилади, у ўтади ва кейин тугайди. Шунинг учун уни содда ва завқли ўтказ.
Ҳаётни фақат оғир иш ва жиддийликка бағишлаб юборма, чунки у вақтинчаликдир.
Бошқаларга мослашиш учун табиатингни ўзгартирма.
Овозингни уларникига ўхшатишга уринаверма.
Мафкурангга қарши иш қилма, фақатгина уларнинг розилигини олиш учун.
Ўзингни шахсий имзоинг ва ўзига хослигинг бор, уни сақла.
Фақат Аллоҳни рози қилиш учун ҳаракат қил, инсониятни эмас.
Бу сўзлар ҳаёт ҳақида чуқур мулоҳаза юритишга ва уни ҳақиқий қадрига етган ҳолда яшашга ундайди.
Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ
Жорий йилнинг 12–15 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Европа Иттифоқи, БААнинг “HEDAYAH” халқаро маркази, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва X-Media жамоаси ҳамкорлигида мамлакатимизнинг дин ва жамоат етакчилари учун махсус семинар-тренинг ўтказилди.
Бошқа жамоат ташкилотлари қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидан 25 нафар иштирокчи қатнашган мазкур тренинг замонавий медиа технологиялари, сунъий интеллектдан масъулият билан фойдаланишга бағишланди.
Семинар давомида назариядан амалиётга ўтган иштирокчилар видео контент яратиш, сценарий ёзиш, фактларни текшириш, рақамли платформаларда аудиторияни жалб этиш бўйича ўз билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаб олишди.
Бу каби семинар-тренинглар замонавий медиа имкониятларидан оқилона фойдаланиб, жамият билан мулоқотни янада самарали, мазмунли ва ишончли йўлга қўйишда жуда фойдали экани билан аҳамиятлидир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати