“Вақф” хайрия жамоат фондининг Самарқанд вилояти филиали вакиллари муборак Рамазон ойи муносабати билан ижтимоий қийналган инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, моддий-маънавий кўмак бериш баробарида улар ҳолидан хабар олишди.
Филиал раҳбари ташаббуси билан ҳомийларни жалб қилган ҳолда Самарқанд шаҳрида истиқомат қилиб келаётган 15 нафар турли сабабларга кўра ижтимоий вазияти ночор, боқувчиси йўқ ва бемор кимсалар ҳолидан хабар олинди. Шу куни улар яшаётган хонадонларга кириб борилиб, кундалик зарурий озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат хайрия жамланмалари топширилди. Мухтожларнинг дуоси олинди.
....
Ўзбекистон кўпмиллатли давлат ҳисобланади. Азал-азалдан юртимизда турли миллат вакиллари тинчлик-хотиржамликда умгузаронлик қилиб келмоқда. Айни саховат ва бағрикенглик ойида ислом динига эътиқод қилувчи юртдошларимиз қаторида бошқа миллат ва дин вакиллари ҳам Рамазон хайр-саховати, шукуҳидан бебаҳра қолмаяпти.
Жумладан, яқинда Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги ҳамда “Вақф” хайрия жамоат фонди вилоят филиали ҳамкорлигида ташкил этилган хайрия тадбирлари давомида Жиззах шаҳрида яшовчи ногирон, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ўзга дин вакилларига мурувват кўрсатилди. Ҳомийларни жалб қилган ҳолда кўплаб эҳтиёжманд кишиларга озиқ-овқат маҳсулотлари хайрия қилинди. Икки нафарига дам олиш масканига йўлланма берилди.
Набий алайҳиссалом ҳар бир кишининг қайси динга мансублигидан қатъи назар, аввало, унинг инсонлиги учун одамийлик нуқтаи назаридан ҳурмат қилиш лозимлигини таъкидлаганлар. Абдураҳмон Абу Лайло ривоят қиладилар: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларидан одамлар тобут кўтариб ўтишди. Шунда у зот ўринларидан турдилар. Кейин саҳобалар унинг яҳудий эканини айтишди. Шунда Расулуллоҳ: “У руҳ эгаси – инсон эмасми?!” дедилар».
Хайрия тадбирлари давом этмоқда.
Рамазон ойида ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга илиқлик улашган, уларга ғамхўрлик кўрсатган саховатли ҳомийлардан Аллоҳ рози бўлсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Жорий йилнинг 12–15 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Европа Иттифоқи, БААнинг “HEDAYAH” халқаро маркази, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва X-Media жамоаси ҳамкорлигида мамлакатимизнинг дин ва жамоат етакчилари учун махсус семинар-тренинг ўтказилди.
Бошқа жамоат ташкилотлари қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидан 25 нафар иштирокчи қатнашган мазкур тренинг замонавий медиа технологиялари, сунъий интеллектдан масъулият билан фойдаланишга бағишланди.
Семинар давомида назариядан амалиётга ўтган иштирокчилар видео контент яратиш, сценарий ёзиш, фактларни текшириш, рақамли платформаларда аудиторияни жалб этиш бўйича ўз билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаб олишди.
Бу каби семинар-тренинглар замонавий медиа имкониятларидан оқилона фойдаланиб, жамият билан мулоқотни янада самарали, мазмунли ва ишончли йўлга қўйишда жуда фойдали экани билан аҳамиятлидир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати