Жорий йилнинг 27 март куни Мир Араб олий мадрасасида Жаҳолатга қарши маърифат мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчи ва талабалари иштирок этишди.
Асосий маърузачи сифатида иштирок этган Ўзбекистон халқаро ислом академияси доцент, сиёсий фанлар доктори Бектош Бердиев бугунги кунда юзага келаётган радикаллашув жараёнлари, уларнинг ёшлар онгу-тафаккурига кўрсатаётган салбий таъсирлари, бугун ёшларимизни жамиятимизни ушбу салбий таъсирлардан ҳимоя қилишнинг вазифалари ва технологиялари ҳақида сўз юритди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятининг аҳоли билан бевосита мулоқоти фуқароларнинг диний-ижтимоий масалаларини ҳал этишда муҳим омил бўлмоқда.
Хусусан, 14 октябрь куни Диний идора раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов томонидан ўтказилган навбатдаги қабул доирасида имом-хатиблар фаолияти, масжидлар ҳолати, ҳаж масаласи ва моддий ёрдам сўровлари атрофлича кўриб чиқилди.
Мурожаатчиларнинг ҳар бирига шаръий масалалар юзасидан зарур тавсиялар берилиб, ижтимоий масалалар бўйича амалий кўмак кўрсатилди.
Таъкидлаш жоизки, бундай очиқ мулоқотлар юртимиздаги барча жоме масжидларда ҳам йўлга қўйилган. Уларда ҳар ҳафтанинг чоршанба куни имом-домлалар фуқароларни қабул қилиб, мурожаатларга амалий ечим берилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати