Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
15 Октябр, 2026   |   4 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:16
Қуёш
06:34
Пешин
12:09
Аср
15:59
Шом
17:47
Хуфтон
19:01
Bismillah
15 Октябр, 2026, 4 Жумадул аввал, 1448

Тўқ қоринга овқат еманг!

03.04.2025   4383   2 min.
Тўқ қоринга овқат еманг!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Араб табиби Ҳорис ибн Килдадан “Дардсиз дармон нима?” – дея сўрашди. Табиб: “Тўқ қоринга овқат емаслик”, деб жавоб берди. Зеро, устма-уст овқат ейишлик касалликларга сабаб бўлар экан.

Бир ҳакимдан энг яхши дори ҳақида сўрашганида, у: “Энг яхши дори бу – олдингга овқат қўйилганда унга иштаҳа қилиб туришинг ва овқат дастурхондан олинаётганда ҳам ундан егинг келишидир”, деб жавоб берган экан. Бу дори барчамизнинг уйимизда бор. Биз бу дорини дорихонадан топа олмаймиз. Бунинг ягона чораси очқамасдан туриб таом емаслик ва еганда ҳам тўйиб кетмасликдир.

Овқатга асосий муаммо сифатида қараманг. Алий розияллоҳу анҳу айтадилар: “Кимнинг ғами қорнига тушадиган нарса бўлса, ортидан чиқадиган нарса унинг қадри, қиммати бўлади”.

Ривоят қилинишича, Алий розияллоҳу анҳу бирор жойга таклиф қилинсалар, айтилган жойга боришдан аввал уйда бироз тамадди қилиб олар эканлар. Бунинг сабабини сўрашганида, у зот розияллоҳу анҳу: “Одамнинг энг жирканч кўриниши бировнинг таомида ўзининг очкўзлигини кўрсатишидир”, деб жавоб берган эканлар.

Бу сатрлар зора тўй-тадбирларга, меҳмонга таклиф қилинса, худди ҳамма нарсани еб ташлайдигандай дас­турхонни турли таомлар билан тўлдириб юборадиган ва дастурхондагиларнинг лоақал тўртдан бирини ҳам еб тугата олмайдиганларга эслатма бўлса. Дастурхондаги нозу неъматларнинг ўндан бири ҳам ейилмайди. Бундайин очиқ-ойдин исрофга йўл қўйиш, савобдан маҳрум бўлиш эмасми?!

Ҳозирги кунда дунёнинг турли нуқталарида бир луқма ошга, бир бурда нонга зор одамлар бор. Уларни кўз олдингизга келтириб, ҳеч фикр юритасизми?! 

Ривоятларда келишича, Юсуф алайҳиссалом Миср хазинасига масъул бўлганларида, кўпинча оч юрар ва арпа нон ер эканлар. У зотга “Нима учун қўлингизда шунча давлат туриб, оч-наҳор юрасиз?" – дейишганида, “Мен қорним тўйиб, қорни очларни унутиб қўйишдан хавфсирайман”, деган эканлар.

Хулоса қилиб айтганда, юқоридаги фикрларни тафаккур қилиб, суннатга амал қилган ҳолда соғлиғимизга эътиборли бўлайлик, зеро ҳар бир нарсанинг исрофи бор.


Ҳассон Шамсий Пошонинг
“Жаннат бўстонидаги оилавий оқшомлар” 
номли китобидан
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Илҳом Оҳунд, Абдулбосит Абдулвоҳид таржимаси.

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ҳар бир мурожаат эътибор марказида

15.10.2026   2012   1 min.
Ҳар бир мурожаат эътибор марказида

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятининг аҳоли билан бевосита мулоқоти фуқароларнинг диний-ижтимоий масалаларини ҳал этишда муҳим омил бўлмоқда.


Хусусан, 14 октябрь куни Диний идора раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов томонидан ўтказилган навбатдаги қабул доирасида имом-хатиблар фаолияти, масжидлар ҳолати, ҳаж масаласи ва моддий ёрдам сўровлари атрофлича кўриб чиқилди.


Мурожаатчиларнинг ҳар бирига шаръий масалалар юзасидан зарур тавсиялар берилиб, ижтимоий масалалар бўйича амалий кўмак кўрсатилди.


Таъкидлаш жоизки, бундай очиқ мулоқотлар юртимиздаги барча жоме масжидларда ҳам йўлга қўйилган. Уларда ҳар ҳафтанинг чоршанба куни имом-домлалар фуқароларни қабул қилиб, мурожаатларга амалий ечим берилмоқда. 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Ҳар бир мурожаат эътибор марказида Ҳар бир мурожаат эътибор марказида Ҳар бир мурожаат эътибор марказида Ҳар бир мурожаат эътибор марказида Ҳар бир мурожаат эътибор марказида
Ўзбекистон янгиликлари