Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Кимки беш вақт намозни адо қилса, дарҳақиқат, Аллоҳга шукр қилибди. Энди кимки беш вақт намоз ортидан ота-онасининг ҳаққига дуо қилса, дарҳақиқат, ота-онасига шукр қилибди".
رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ
Ўқилиши: "Роббанағфир лий ва ливаалидайя ва лил муьминийна явма яқуумул ҳисааб".
Маъноси: "Роббимиз, мени, ота-онамни ва мўминларни ҳисоб қилинадиган куни мағфират айлагин" (Иброҳим сураси, 41-оят).
رَبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًا
Ўқилиши: "Роббирҳамҳумаа камаа Роббайааний соғийро".
Маъноси: "Роббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин!" (Исро сураси, 24-оят).
Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Элов жума ташрифи асносида Ромитан туманидаги «Афросиёб» маҳалласида жойлашган «Ҳазрати Умар» масжидига ташриф буюрдилар.
Ташриф давомида масжид учун янги таҳоратхона қурилишига илк ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди.
2023 йил август ойида бошланган масжид қурилиши лойиҳаси 5 минг намозхонга мўлжалланган бўлиб, мажмуада минора, гумбаз, кутубхона, маъмурий бинолар, автотураргоҳ ва яшил ҳудудлар барпо этилиши кўзда тутилган.
Маросимда хайрли ишларга ҳисса қўшаётган саховатли инсонлар ҳаққига дуолар қилинди.
Аллоҳ таоло барча хайрли ишларга барака берсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати