Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
29 Июл, 2025   |   4 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:41
Қуёш
05:15
Пешин
12:35
Аср
17:34
Шом
19:47
Хуфтон
21:14
Bismillah
29 Июл, 2025, 4 Сафар, 1447
Янгиликлар

28.07.2025   506   1 min.
Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Имом Бухорий мажмуаси ёнида тўрт юлдузли меҳмонхона қурилмоқда

29.07.2025   394   1 min.
Имом Бухорий мажмуаси ёнида тўрт юлдузли меҳмонхона қурилмоқда

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси қайтадан бунёд этилмоқда. Жорий йилда фойдаланишга топширилиши кутилаётган зиёратгоҳда айни пайтда маҳобатли мақбара, 10 минг кишига мўлжалланган масжид қуриб битказилган.


Мажмуанинг тўрт томонида ҳар бирининг баландлиги 75 метр бўлган 4 та минора қад ростлаган. Шунингдек, бу ерда музей, айвонлар, маъмурият ва хизмат кўрсатиш бинолари барпо этилиб, пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Мажмуа атрофи ҳам бугун улкан қурилиш майдонига айланган. Ҳудудда янги йўллар, ўнлаб хизмат кўрсатиш ва сервис масканлари, савдо марказлари, меҳмонхона ва автотураргоҳлар ташкил этилмоқда.  
 

– Имом Бухорий мажмуаси атрофининг 20 гектарида меҳмонхоналар, уй меҳмонхоналар ва ташриф марказлари қурилмоқда, – дейди Пайариқ тумани ҳокими ўринбосари Рашид Исмоилов. – Жумладан, қарийб 400 ўринга эга тўрт юлдузли битта, 300 ўринга эга уч юлдузли иккита меҳмонхона барпо этилмоқда. Шу билан бирга ҳудудда автотураргоҳлар, хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этилмоқда.


Мажмуа атрофидаги маҳаллаларда ҳам инфратузилма яхшиланиб, аҳоли хонадонларигача таъмирланмоқда. 

Ғ.Ҳасанов,

ЎзА мухбири

Имом Бухорий мажмуаси ёнида тўрт юлдузли меҳмонхона қурилмоқда
Ўзбекистон янгиликлари