Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Сентябр, 2026   |   17 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:58
Қуёш
06:16
Пешин
12:14
Аср
16:24
Шом
18:15
Хуфтон
19:29
Bismillah
28 Сентябр, 2026, 17 Рабиъус сони, 1448

Қайси садақа афзал?

20.08.2025   8641   1 min.
Қайси садақа афзал?

حدثنا محمد بن علي الوراق  نا مسلم قال: نا هشام نا قتادة عن سعيد بن المسيب أن سعدا سأل النبي صلى الله عليه وعلى آله وسلم قال: يا نبي الله إن أمي توفيت أفأتصدق عنها فقال له:  نعم. قال: فأي الصدقة أفضل قال : سقي الماء.


Саид ибн Мусаййиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Саъд Набий соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васалламдан: “Ё Аллоҳнинг Набийи, онам вафот этди. Онамнинг номидан садақа қилсам бўладими?” деб сўради.

У зот алайҳиссалом: “Ҳа”, дедилар. “Қайси садақа афзал?” деб сўради. “Одамларга сув улашиш”, дедилар”.

 

Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси

 

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Малайзиялик сайёҳларни Ўзбекистонга жалб қилиш бўйича янги ташаббуслар муҳокама қилинди

28.09.2026   4661   1 min.
Малайзиялик сайёҳларни Ўзбекистонга жалб қилиш бўйича янги ташаббуслар муҳокама қилинди

Ўзбекистон элчихонасида мамлакатимизнинг туризм салоҳиятига бағишланган учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Тадбирда Малайзиянинг “MATTA” ва “BUMITRA” сайёҳлик компаниялари раҳбарияти, маҳаллий туроператорлар, “Uzbekistan Airways” авиакомпанияcининг Куала-Лумпурдаги вакиллари иштирок этди.

Малайзиялик иштирокчиларга Ўзбекистонда туризм соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хорижий сайёҳлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Элчихона дипломатларининг таъкидланишича, ҳозирда визасиз режим 94 дан ортиқ давлат, жумладан, Малайзия фуқаролари учун амал қилмоқда.

Ўзбекистон сайёҳлик компаниялари Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва Тошкент бўйича дастурлар, зиёрат, тарихий-маданий, қишки, MICE ва гастрономик туризм йўналишлари бўйича сайёҳлик пакетларини тақдим этди.

“Uzbekistan Airways” вакиллари Тошкент ва Куала-Лумпур ўртасидаги тўғридан-тўғри авиақатновлар ҳақида маълумот берди. Қиш мавсумида Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги тўғридан-тўғри рейслар сонини ҳафтасига иккитадан тўрттагача ошириш режалаштирилган.

Иштирокчилар тўғридан-тўғри авиақатновларнинг кенгайиши Марказий ва Жануби-Шарқий Осиё ўртасидаги сайёҳлар оқимининг ўсишига хизмат қилишини таъкидлади.

B2B форматидаги музокаралар чоғида Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини ошириш, Малайзияда зиёрат, қишки ва MICE туризми йўналишлари бўйича сайёҳлик пакетлари савдосини кенгайтириш юзасидан келишувларга эришилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Малайзиялик сайёҳларни Ўзбекистонга жалб қилиш бўйича янги ташаббуслар муҳокама қилинди
Ўзбекистон янгиликлари