Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Август, 2026   |   12 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:17
Қуёш
05:42
Пешин
12:25
Аср
17:10
Шом
19:12
Хуфтон
20:32
Bismillah
25 Август, 2026, 12 Рабиъул аввал, 1448

Муфтий ҳазрат дунё уламоларини уммат ҳамжиҳатлиги йўлида ҳамкорликка чақирдилар

05.09.2025   16206   1 min.
 Муфтий ҳазрат дунё уламоларини уммат ҳамжиҳатлиги йўлида ҳамкорликка чақирдилар

#xabar #muftiy #anjuman

Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган халқаро анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари дунёда тинчлик-осойишталикни таъминлаш ва мусулмон уммати ҳамжиҳатлиги йўлида уламолар ҳамкорлиги зарурлиги тўғрисида нутқ сўзладилар. 
 

Конференцияда Халқаро ислом фиқҳи академияси Бош котиби Қутуб Мустафо Сано, Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Шайх Равиль Гайнутдин, Миср Бош муфтийси маслаҳатчиси Иброҳим Нажм, Муҳаммад бин Зоид номидаги гуманитар фанлар университети ректори Халифа Муборак ал-Доҳарий ва Бразилия мусулмон уюшмалари федерацияси вице-президенти Али Ҳусайн ал-Зоҳби каби давлат ва дин арбоблари, уламолар ўз маърузалари билан чиқиш қилдилар. 


Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бутун дунёда мураккаб вазият ҳукм сураётган, айниқса, инсоният турли қийинчилик ва муаммоларга дуч келаётган бир паллада зиёлилар, дин пешволари ва уламоларнинг ўзаро муштарак мақсадларда саъй-ҳаракат қилиши ҳамда дунё халқларини тинчлик, биродарлик, аҳилликка даъват этишлари жуда долзарб эканига урғу қаратдилар. 


Шунингдек, Муфтий ҳазратлари Ислом маърифатини кенг тарғиб этиш, миллатлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва ўзаро тотувликни мустаҳкамлаш ҳамда динимиз таълимотини илмий жиҳатдан чуқур ўрганиш борасидаги Ўзбекистон тажрибаси ва диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини иштирокчилар эътиборига баён этдилар.


Анжуман доирасидаги тадбирлар ва учрашувлар 5 сентябрь куни ҳам давом этади.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
 

 Муфтий ҳазрат дунё уламоларини уммат ҳамжиҳатлиги йўлида ҳамкорликка чақирдилар  Муфтий ҳазрат дунё уламоларини уммат ҳамжиҳатлиги йўлида ҳамкорликка чақирдилар  Муфтий ҳазрат дунё уламоларини уммат ҳамжиҳатлиги йўлида ҳамкорликка чақирдилар  Муфтий ҳазрат дунё уламоларини уммат ҳамжиҳатлиги йўлида ҳамкорликка чақирдилар  Муфтий ҳазрат дунё уламоларини уммат ҳамжиҳатлиги йўлида ҳамкорликка чақирдилар  Муфтий ҳазрат дунё уламоларини уммат ҳамжиҳатлиги йўлида ҳамкорликка чақирдилар  Муфтий ҳазрат дунё уламоларини уммат ҳамжиҳатлиги йўлида ҳамкорликка чақирдилар
Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Қарийб 50 мамлакат журналистлари янги Имом Бухорий мажмуаси ва Самарқанднинг асосий ёдгорликларини зиёрат қилади

25.08.2026   16228   2 min.
Қарийб 50 мамлакат журналистлари янги Имом Бухорий мажмуаси ва Самарқанднинг асосий ёдгорликларини зиёрат қилади

«Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар» Халқаро медиафоруми иштирокчилари 27 август куни Самарқандга йўл олади. Улар янгидан бунёд этилган Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Имом Бухорий номидаги Инновацион музей билан танишади. Куннинг иккинчи ярмида эса иштирокчилар учун шаҳарнинг тарихий-маданий мерос объектлари, жумладан, ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган ёдгорликлар бўйлаб махсус дастур ташкил этилади, хабар бермоқда iccu.uz.

Ёдгорлик мажмуаси Самарқанд вилояти Пайариқ туманида, буюк муҳаддис ва илоҳиётшунос Муҳаммад ал-Бухорийнинг (810–870) дафн этилган жойида жойлашган. У «Саҳиҳи Бухорий» тўплами муаллифи бўлиб, мазкур асар сунний исломдаги энг мўътабар ҳадис тўпламларидан бири ҳисобланади.

Кенг кўламли реконструкциядан сўнг мажмуа 2026 йил баҳорида зиёратчилар учун қайта очилди. Унинг умумий ҳудуди 45 гектарни ташкил этади. Бу ерда 10 минг кишилик масжид, маъмурий ва хизмат кўрсатиш бинолари, 154 устунли айвон, 14 та мовий гумбаз ва баландлиги 75 метр бўлган тўртта минора барпо этилган. Реконструкциядан сўнг мажмуанинг кунлик қабул қилиш қуввати 12 минг нафардан 65 минг нафаргача ошди.

Мажмуанинг марказий қисмларидан бири — тўққизта павильондан иборат янги Имом Бухорий Инновацион музейидир. Экспозиция алломанинг ҳаёти, ҳадисшунослик тарихи ва унинг илмий меросига бағишланган. Шунингдек, музейда Қуръонда зикр этилган пайғамбарлар, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Макка ва Мадинадаги ҳаёти ҳамда ёзма ҳадис тўпламларининг шаклланиш тарихи ҳақида маълумотлар берилган.

Мажмуа яқинида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳам фаолият юритади. Марказ ислом илмий ва қўлёзма меросини, жумладан, Марказий Осиёнинг ўрта аср олимлари асарларини ўрганиш, илмий тадқиқотлар ва таржималар тайёрлаш, шунингдек, халқаро илмий алмашинувни ривожлантириш билан шуғулланади.

Мажмуага ташрифдан сўнг форум иштирокчилари тарихий Самарқанд билан танишади. Шаҳарнинг асосий меъморий ёдгорликлари қаторига Регистон, Бибихоним масжиди, Шоҳи Зинда мажмуаси ва Гўри Амир мақбараси киради. ЮНЕСКО ушбу тўрт объектни 2001 йилда «Самарқанд — маданиятлар чорраҳаси» номи билан Жаҳон мероси рўйхатига киритилган тарихий шаҳарнинг асосий ёдгорликлари сифатида эътироф этади.

Самарқанд босқичи 24–28 август кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтадиган «Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар» Халқаро медиафоруми дастурининг бир қисми бўлади.

Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана

Ўзбекистон янгиликлари