Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Сентябр, 2026   |   14 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:54
Қуёш
06:13
Пешин
12:15
Аср
16:28
Шом
18:20
Хуфтон
19:34
Bismillah
25 Сентябр, 2026, 14 Рабиъус сони, 1448

Валийларнинг каромати ҳақ

24.10.2025   7054   1 min.
Валийларнинг каромати ҳақ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Имом Ҳоким Муҳаммад ибн Мункадирдан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Сафина розияллоҳу анҳу айтадилар: "Мен қайиққа миндим. Бир пайт қайиғим синиб қолди ва мен кайиқнинг ёғочига ўрнашиб олдим. Ёғоч мени қамишзорга олиб бориб ташлади. У ерда шер бор эди. Бир пайт шер мен томон кела бошлади. Шунда: "Эй Абу Ҳорис (шерни шундай атайдилар)! Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари бўламан", дедим. Шер бошини силкиб, мен томон келди ва мени елкаси билан итариб қамишзордан чиқариб қўйди, кейин паст овозда гўё мен билан хайрлашгандек овоз чиқариб ўз йўлига кетди. Шундан кейин мен у шерни бошқа кўрмадим" (Имом Бухорий ҳам "Тарихул кабир"да ривоят қилганлар).

Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Устозга эҳтиром — эзгу анъана

25.09.2026   20128   1 min.
Устозга эҳтиром — эзгу анъана

1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан «Вақф» хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят филиали томонидан «Имом Фахриддин ар-Розий» ўрта махсус ислом таълим муассасасида байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда таълим муассасасида фаолият юритаётган устоз ва мураббийларнинг илм-маърифат йўлидаги шарафли меҳнати эътироф этилиб, уларга самимий тилаклар билдирилди. Байрам муносабати билан 8 нафар устозга 5 миллион сўмдан, жами 40 миллион сўм миқдорида пул мукофотлари топширилди.

Шунингдек, бошқа ўқитувчи ва мураббийларга озиқ-овқат маҳсулотларидан ташкил топган жамланмалар ҳамда маиший техника воситалари байрам совғаси сифатида тақдим этилди.

Байрам тадбири давомида устоз ва мураббийларга эзгу тилаклар билдирилиб, уларнинг масъулиятли ва шарафли фаолиятларига муваффақиятлар тиланди. Зеро, устозга кўрсатилган эҳтиром — илмга, маърифатга ва келажак авлодга кўрсатилган эҳтиромдир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари