Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Сентябр, 2026   |   14 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:54
Қуёш
06:13
Пешин
12:15
Аср
16:28
Шом
18:20
Хуфтон
19:34
Bismillah
25 Сентябр, 2026, 14 Рабиъус сони, 1448

Жанозада бажариладиган суннатлар

29.10.2025   7208   2 min.
Жанозада бажариладиган суннатлар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

1. Жанозани тезлатиш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Маййитни сўнгги йўлга тезроқ олиб боринглар, чунки агар у аҳли солиҳлардан бўлса, уни кутилаётган жойга тезроқ олиб бормоқ даркор. Агар бундай бўлмаса, елкангизни нохуш юкдан тезроқ холи қилган бўласиз”, дедилар.


2. Жанозада иштирок этиш.

Жаноза намозини ўқиш, қабргача бирга бориш, дафндан кейин маййитнинг ҳақига дуо қилиш.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким (маййит олиб чиқиб кетилишидан) аввал маййитнинг уйига келса, унга бир қийрот, жаноза ортидан эргашса, унга яна бир қийрот, жаноза намозини ўқиса, яна бир қийрот, сўнг дафн этилгунича кутса, унга яна қийрот бўлади”, дедилар (Имом Баззор ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким иймон ва савоб умиди ила бир мусулмоннинг жанозасига қатнашса, жанозаси ўқилиб, дафнидан фориғ бўлингунча турса, икки қийрот ажр билан қайтади. Ҳар бир қийрот Уҳуд тоғичадир. Ким жанозани ўқиса ва дафн қилинмай туриб қайтса, бир қийрот билан қайтади”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).


3. Жанозадан насиҳат олиш, ўлимни эслаш.

Жанозада иштирок этаётган одам турли гапларни гапириши, кулиши ёки дунё ташвиши билан овора бўлиши мумкин эмас.


4. Аёл кишининг тобути устини каттароқ мато билан тўсиш.


5. Тобутни кўтарганда қуйидаги дуони ўқиш: “Субҳана алҳай аллазий лаа ямуту”.


6. Тобутнинг ортидан бориш.


7. Тобут елкадан ерга қўйилганидан кейингина ўтириш.

Даврон НУРМУҲАММАД

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Устозга эҳтиром — эзгу анъана

25.09.2026   11413   1 min.
Устозга эҳтиром — эзгу анъана

1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан «Вақф» хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят филиали томонидан «Имом Фахриддин ар-Розий» ўрта махсус ислом таълим муассасасида байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда таълим муассасасида фаолият юритаётган устоз ва мураббийларнинг илм-маърифат йўлидаги шарафли меҳнати эътироф этилиб, уларга самимий тилаклар билдирилди. Байрам муносабати билан 8 нафар устозга 5 миллион сўмдан, жами 40 миллион сўм миқдорида пул мукофотлари топширилди.

Шунингдек, бошқа ўқитувчи ва мураббийларга озиқ-овқат маҳсулотларидан ташкил топган жамланмалар ҳамда маиший техника воситалари байрам совғаси сифатида тақдим этилди.

Байрам тадбири давомида устоз ва мураббийларга эзгу тилаклар билдирилиб, уларнинг масъулиятли ва шарафли фаолиятларига муваффақиятлар тиланди. Зеро, устозга кўрсатилган эҳтиром — илмга, маърифатга ва келажак авлодга кўрсатилган эҳтиромдир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари