Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Сентябр, 2026   |   14 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:54
Қуёш
06:13
Пешин
12:15
Аср
16:28
Шом
18:20
Хуфтон
19:34
Bismillah
25 Сентябр, 2026, 14 Рабиъус сони, 1448

Ғийбат ва намиймада хусусида ҳадису ҳикматлар

03.11.2025   6309   4 min.
Ғийбат ва намиймада хусусида ҳадису ҳикматлар

Аллоҳнинг дўстларидан бизгача ғибатнинг қанчалик қабиҳлиги, хавфлилиги ва ёмон оқибатлари ҳақида ўта қадрли ва ибратли панду насиҳатлар етиб келган. Албатта, бу сўзлар биродарларга шу ишларнинг ўта ёмон эканлигини англатиб, ундан узоқ юришларини таъкидлаш учун айтилгандир. Мазкур ҳикматли эслатмалардан баъзиларини биз ҳам шоядки кимларнидир ғафлату жаҳолатдан уйғотар, деган маънода зикр қилишни ўринли деб билдик.

1. Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар:

“...Гуноҳ бобида кишига бир мусулмон биродарини камситишининг ўзи кифоя қилади. Мусулмон учун, биродарининг қони, мол-мулки ва обрўсини тўкиши ҳаромдир” (Имом Муслим ривояти).


2. Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:

“Ғийбатдан сақланинг! Ғийбат зинодан ҳам ёмондир. Зеро, киши зино қилиб, охири тавба қилса, Аллоҳ афв этиши мумкин. Ғийбатчига келадиган бўлсак, Аллоҳ уни ғийбат қилинган киши кечирмагунича афв этмайди” (Жобир ва Абу Саъиддан ривоят қилинган, Ибн Абу Дунё ривояти)


3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:

“Чақимчилар жаннатга кирмайдилар” (Имом Муслим ривояти).


4. Ҳазрати Пайғамбар Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:

– Сизларга Аллоҳнинг ёмон бандалари кимлар эканликлари ҳақида хабар берайми?

Саҳобийлар жавоб бердилар:

– Ҳа, ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам!

Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

– Чақимчилик қилиб юрувчилар, дўстларнинг орасини бузувчилар ҳамда бегуноҳ кимсаларга туҳмат қилувчилар! (Имом Бухорийда ҳам шу мазмунда келган).


5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

“Ҳаё пардасини йиртган кишини гапиришлик ғийбатга кирмайди” (Анас ибн Моликдан ривоят қилинган, Байҳақий ривояти).


6. Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:

“Фосиқдан огоҳлантириш — бу ғийбат эмас” (Имом Табароний ривояти).


7. Солиҳлардан бирлари айтган эканлар:

“Одамларни ғийбат қилаётган киши гўё ўзига манжаниқ тиклаб барча яхшиликларини мағрибу машриққа отаётган кимсага ўхшайди”.


8. Суфён Саврий раҳмаҳуллоҳу алайҳдан Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Гўштни қаттиқ яхши кўрадиган хонадон соҳибларига Аллоҳ ғазаб қилади”, деган ҳадиси маъносини сўрадилар. У зот бу ҳадисда бошқаларни ғийбат қилишни ўзларига раво кўриб, уларнинг “гўштини ейдиганлар” кўзда тутилган дея шарҳладилар.


9. Ҳасани Басрий қуддиса сирруҳуга хабар бердилар:

– Фалончи сиз ҳақингизда ёмон сўз айтди.

У солиҳ зот ғийбат қилганга бир патнис ширинлик юбориб, шу сўзларни ҳам етказишларини марҳамат қилдилар:

“Менга ўз яхшиликларингизни армуғон этганингиз маълум бўлди, шунинг учун имконим борича миннатдорлик билан сизни тақдирлашга қарор қилдим”.


10. Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ қуддиса сирруҳу ҳузурларида ғийбат ҳақида сўзлашганида у зот шундай дедилар:

“Агар кимнидир ғийбат қилишни ўзимга раво кўрганимда, бунинг учун ота-онамни танлаган бўлардим, чунки яхшиликларимни олишга энг ҳақлиси улардир”.


11. Имом ибн Атоуллоҳ қуддиса сирруҳу дедилар:

“Бирортасининг ақлу фаросатини синамоқчи бўлсанг, ундан кимнингдир шахсини сўраб, ўзини қандай тутишига эътибор қил. Бордию эсланган одамнинг камчилигини гапириб, у ҳақда тахминан: “Уни қўявер, у ундай, у бундай ва фалон хилдаги ёмон ишларни қилган...” – дейдиган бўлса, билгинки, бундай одамнинг ақлида ноқислик бор, унинг ички дунёси харобдир. Негаки, мўмин киши ўзининг диндош биродарининг обрўсини сақлашга ҳаракат қилиши керак эди”.


12. Бир араб шоири шундай ёзади:
“Тиғ яраси тезроқ битар, сўз яраси узоқ кетар”.

“Ахлоқус солиҳийн” (Яхшилар ахлоқи) китобидан
Йўлдош Эшбек, Даврон Нурмуҳаммад
таржимаси.

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Устозга эҳтиром — эзгу анъана

25.09.2026   5946   1 min.
Устозга эҳтиром — эзгу анъана

1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан «Вақф» хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят филиали томонидан «Имом Фахриддин ар-Розий» ўрта махсус ислом таълим муассасасида байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда таълим муассасасида фаолият юритаётган устоз ва мураббийларнинг илм-маърифат йўлидаги шарафли меҳнати эътироф этилиб, уларга самимий тилаклар билдирилди. Байрам муносабати билан 8 нафар устозга 5 миллион сўмдан, жами 40 миллион сўм миқдорида пул мукофотлари топширилди.

Шунингдек, бошқа ўқитувчи ва мураббийларга озиқ-овқат маҳсулотларидан ташкил топган жамланмалар ҳамда маиший техника воситалари байрам совғаси сифатида тақдим этилди.

Байрам тадбири давомида устоз ва мураббийларга эзгу тилаклар билдирилиб, уларнинг масъулиятли ва шарафли фаолиятларига муваффақиятлар тиланди. Зеро, устозга кўрсатилган эҳтиром — илмга, маърифатга ва келажак авлодга кўрсатилган эҳтиромдир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари